Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Hyundai, Kia, Toyota компаниялари учун тайёр чарм е | Hudud Inform

Ўзбекистон Hyundai, Kia, Toyota компаниялари учун тайёр чарм етказиб беради

«Ўзчармсаноат» уюшмаси делегациясининг Жанубий Кореяга амалга оширган ташрифи давомида JM компанияси Ўзбекистонда сўнги йилларда чармсаноат соҳасидаги ўзгаришлар ва янгиланишлардан ҳабардор эканлиги, шу сабаб чармнинг иккиламчи ва тайёр холдаги кўринишини айнан мамлакатимиздан харид қилишни режалаштираётганини маълум қилди.

Шунингдек, JM компанияси Тошкент вилоятида қўшма корхона очиш ва у ерда ишлаб чиқариладиган чармни Жанубий Корея бозорига ва автомобилсизлик соҳасидаги йирик компанияларга етказиб бериш бўйича ўз ташаббусларини билдирди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда тайёрланаётган чарм маҳсулотлар келгусида Жанубий Кореянинг йирик автомобиль заводларида ишлаб чиқарилаётган автоуловларда қўлланила бошланади.

JM компанияси Жанубий Кореядаги энг йирик чарм ишлаб чиқарувчи корхона саналади. Бу ерда тайёрланаётган чарм маҳсулотлар асосан Hyundai, Kia, Toyota компанияларининг автомобилларига етказиб берилади. Компаниянинг йиллик даромади $250 миллионни ташкил этади.

https://t.me/hudud_inform