Get Mystery Box with random crypto!

Нукус шаҳридаги Президент мактабида Наврўз байрами шодиёналари | Hudud Inform

Нукус шаҳридаги Президент мактабида Наврўз байрами шодиёналари бўлиб ўтди

Унда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори Алишер Уббиев ҳамда Ибройим Юсупов номидаги ижод мактаби, Қорақалпоғистондаги барча ихтисослаштирлган мактаб ва мактаб-интернатлари директорлари иштирок этди.

Тадбирда даставвал кўргазмалар ташкил қилиниб, Қорақалпоқ халқининг миллий анъаналари, куй-қўшиқ ва рақслари намойиш этилди. Шундан сўнг байрам тадбири санъаткорлар иштирокидаги концерт дастурига уланиб кетди.

Бутун Қорақалпоғистондаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатлари биргаликда баҳорий ва қадимий таомимиз бўлмиш сумалак пиширишди, қозон атрофида элу-юртга тинчлик, халқимизга тўкинлик сўраб дуо қилинди.

https://t.me/hudud_inform