2022-11-07 04:55:21
Қозоғистон пойтахти Астана сўнгги 60 йил ичида 5 марта номи ўзгариб, Гиннеснинг рекордлар китобига кирди, дейишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, пойтахт 2019 йилда Қозоғистоннинг биринчи президенти Назарбоев шарафига
Нурсултон деб аталганди. Шаҳар яқиндан бошлаб яна
Астана деб атала бошлади.
1830 йилда асос солинган шаҳарнинг дастлабки номи 1961 йилгача
Акмолинск бўлган. 1992 йилгача
Целиноград деб аталган. 1998 йилгача
Ақмўла деб номланган. 2019 йилгача —
Астана. 2022 йилгача —
Нурсултон. Ва яна, мана
Астана.
Сўнгги бир аср ичида
Тошкент шаҳридан бошқа Марказий Осиёдаги пойтахтларнинг барчасининг номлари ўзгарган экан.
Тожикистон пойтахти — Душанбе шаҳри. 1676 йилда асос солинган шаҳар 1924 йилгача
Душанбе деб аталган. 1929-1961 йилларгача
Сталинобод деб юритилган. 1961 йилдан буён яна Душанбе. Тожикистондаги иккинчи йирик шаҳар — эрамиздан аввалги VII–VI асрларда асос солинган, қадимда Кирополис, Эсхата номлари билан тарихга кирган
Хўжанд шаҳри 1936 йилдан 1991 йилгача
Ленинобод бўлган.
Қирғизистон пойтахти
Бишкек шаҳрига 1823 йилда асос солинган. 1926 йилгача
Пишпек деб аталган. 1991 йилгача эса шаҳарнинг номи
Фрунзе бўлган.
Биз
Ашхобод дейишга кўникиб қолган Туркманистон пойтахти
Ашгабат шаҳри номи ҳам расман уч бор ўзгартирилган экан. 1881 йилда асос солинган шаҳар дастлаб
Асхабад деб аталган. 1927 йилгача
Полторацк деб аталган. 1991 йилда шаҳарнинг расмий номи Ашхабаддан
Ашгабатга ўзгартирилган.
Эътиборлиси, 1925–30 йилларда Ўзбекистоннинг пойтахти бўлган
Самарқанд шаҳридан
Тошкентга кўчирилгани инобатга олинмаса, Марказий Осиёдаги 5 республикадан фақат Ўзбекистоннинг пойтахти
Тошкент шаҳрининг номи сўнгги бир неча юз йилда ўзгартирилмаган экан. Тошкентнинг қадимий номлари
Чоч, Шош, Бинкент (Бинкат) бўлган.
shokirjonov
Kanalga obuna bo'lish
@qiziqarligeografiyauzz
226 views01:55