Давлат фуқаролик хизматининг асосий принципи — халққа хизмат қилиш
Давлат хизматчиларини «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонун нормалари билан таништириб борамиз!
Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан
2022 йил 8 август куни (№ ЎРҚ—788) имзоланган.
5-модда. Давлат фуқаролик хизматининг асосий принциплари
Давлат фуқаролик хизматининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
давлат фуқаролик хизмати тизимининг ягоналиги ва барқарорлиги;
қонунийлик;
адолатлилик;
халққа хизмат қилиш;
давлат органларининг ва мансабдор шахсларнинг жамият ҳамда фуқаролар олдида масъуллиги;
инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги;
очиқлик ва шаффофлик;
холислик, профессионаллик ва компетентлик;
давлат фуқаролик хизматига киришда Ўзбекистон Республикаси фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилиги;
давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқий ва ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиниши.
Ҳамкасбларингизга улашинг — @hrassistant_uz