#Меҳнат_қонунчилиги
Умумий асосга кўра,
ишдан четлаштириш даврида ходимга
иш ҳақи ҳисобланмайди.
Шунингдек, Меҳнат кодексида ходим ишдан четлаштирилганда ҳам
иш ҳақи тўланадиган ҳолатлар кўрсатилган, улар қуйидагилар:
ходим айбисиз меҳнатни муҳофаза қилишда ўқувдан, билим ва кўникмалари текширувдан ёки
мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаганда (масалан, иш берувчи тиббий кўрикни ташкил қилмаганда, чунки тиббий кўрикни ташкил қилиш иш берувчи мажбурияти);
иш берувчи ходимга шахсий ва
(ёки) жамоавий ҳимоя воситаларини бермаганда;
ходимга
хизмат текшируви тайинланганда.
Ҳамкасбларингизга улашинг — @hrassistant_uz