Get Mystery Box with random crypto!

Давлат фуқаролик хизматчисининг меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби Д | HR assistant

Давлат фуқаролик хизматчисининг меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби

Давлат фуқаролик хизматчисининг меҳнатига ҳақ тўлаш қуйидагиларни ўз ичига олади:

базавий лавозим маоши;
кўп йиллик хизмат учун қўшимча тўлов;
малака даражаси учун қўшимча тўлов;
давлат фуқаролик хизматчиси фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларига эришганлик учун қўшимча устама;
ҳисобот даври якунлари бўйича рағбатлантириш тўловлари.

Давлат фуқаролик хизматчисининг меҳнат шароитлари, у алоҳида муҳим топшириқлар ва мураккаб вазифаларни бажарганлиги, бошқа шартлар муносабати билан унинг базавий лавозим маошига қонунчиликда белгиланган рағбатлантирувчи қўшимча тўловлар ва устамалар тўланиши мумкин.

Ҳамкасбларингизга улашинг — @hrassistant_uz