Get Mystery Box with random crypto!

Меҳнат кодекси шу йил 30 апрелда кучга киради. Янги таҳрирд | HR assistant

Меҳнат кодекси шу йил 30 апрелда кучга киради.

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси 2021 йил 14 октябрда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, 2022 йил 17 мартда Сенат томонидан маъқулланган эди.

Кодекс 7 бўлим, 34 боб ва 581 моддадан иборат.

Асосий қоидалар:
Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари рўйхати кенгайтирилди ва ишга жойлаштириш бўйича қўшимча кафолатлар белгиланди.

Дам олиш куни:
Янги кодексга мувофиқ дам олиш куни байрам кунига тўғри келса кейинги кунга кўчирилади. Масалан, якшанба – дам олиш куни 1 сентябрга тўғри келса, дам олиш куни душанбага кўчирилади.

Дастлабки синов:
Дастлабки синов муддати қўлланилмайдиган тоифалар 5 тадан 9 тага оширилди. Хусусан, давлат гранти асосида ўқиганлар ёки 18 ёшгача бўлган шахслар.

Дастлабки синов фақат ходимни ишга қабул қилиш чоғида белгиланиши мумкин. Ходим бошқа ишга ўтказилаётганда ва бошқа иш берувчига хизмат сафарига юборилганда дастлабки синов белгиланишига йўл қўйилмайди.
Айрим ҳолатларда синов муддати 6 ойгача этиб белгиланди.

Ишдан бўшатиш нафақаси:
Янги Меҳнат кодексига кўра, ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори мазкур иш берувчидаги иш стажига боғлиқ бўлади ва у 50-200 фоизгача.
Амалдаги Меҳнат кодексида ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлиши мумкин эмаслиги белгиланган.

Ҳомиладор аёлларга қўшимча бўш кунлар берилади:
Иш берувчи ҳомиладор аёлларга бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида антенатал (туғруққача) парваришлаш (перинатал скрининг ва ташхис, мажбурий тиббий кўриклар ва бошқа мажбурий тиббий муолажалар) учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда қўшимча бўш кунлар бериши шартлиги белгиланди (403-модда).

Қонунийлашган масофадан ишлаш тартиби:
Ахборот-телекоммуникация тармоқларидан, шу жумладан, интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиш шарти билан иш берувчи ва ходим ўртасида масофавий меҳнат муносабатлари жорий этилиши мумкин.

Уй ишчилари
:
Уй ишчиларининг меҳнати ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинди (514-модда). Кодексда иш берувчи бўлган жисмоний шахсларга уларнинг тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган шахсий эҳтиёжларини қаноатлантириш учун ишларни бажарувчи, хизматлар кўрсатувчи ходимлар (боғбонлар, энагалар, қоровуллар, оқсочлар, ҳайдовчилар ва бошқалар) уй ишчилари деб белгиланди.

Узайтирилган меҳнат таътили:
Асосий янгиликлардан яна бири йиллик асосий меҳнат таътили давомийлигининг энг кам муддати йигирма бир календарь куни этиб белгиланди. Илгари таътил 15 иш кунидан давом этарди.

Оммавий ишдан бўшатиш мезонлари:
Ишчиларни оммавий ишдан бўшатиш мезонлари белгиланди.

Кодексда ходимнинг шахсга доир маълумотларини ҳимоя қилиш тартиби жорий этилди.
Соддароқ айтганда, “менга фалон ходимингизнинг “объективка”сини ташлаб юборинг” қабилидаги “илтимослар” энди қонунан таъқиқланади.

Аёлларга қўшимча ҳуқуқлар берилади
:
Аёлларнинг ва оилавий вазифаларни бажариш билан машғул шахсларнинг меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари ҳам алоҳида белгиланди.

Меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари кенгайтирилди, шунингдек, ходимнинг пенсия ёшига етганлиги муносабати билан иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиши тақиқланди.

Иш вақти турлари кенгайтирилмоқда:
сменали иш, мослашувчан иш тартиби, иш кунини қисмларга бўлиш, хизмат сафарлари ва бошқалар киритилди.

@hrassistant_uz