Давлат фуқаролик хизматчисининг лавозим йўриқномаси ҳақида ним | HR assistant
Давлат фуқаролик хизматчисининг лавозим йўриқномаси ҳақида нималарни биламиз?
Давлат фуқаролик хизматчисининг лавозим йўриқномаси давлат фуқаролик хизматчисининг мансаб ваколатларини, хизмат мажбуриятларини ва жавобгарлигини белгилайдиган ҳужжатдир.
Давлат фуқаролик хизматчисининг лавозим йўриқномаси давлат органининг раҳбари томонидан тасдиқланади ёки қонунчиликда белгиланади.
Давлат фуқаролик хизматчиси меҳнат шартномасини имзолашдан олдин давлат фуқаролик хизматчиси лавозим йўриқномаси билан имзо қўйдириб таништирилиши керак.
"Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги қонун, 35-модда.