Хусусий ташкилот ходимларига ҳомиладорлик нафақасини давлат то | HR assistant
Хусусий ташкилот ходимларига ҳомиладорлик нафақасини давлат томонидан тўлаш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарорибилан Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
Низом билан бюджет ташкилотларидан бошқа барча юридик шахсларда 6 ой узлуксиз ишлаётган аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тўлаш тартиби белгиланди.
Нафақа Ижтимоий суғурта жамғармаси ҳисобидан фарзанд туғилгунигача минимал истеъмол харажатларининг 4 баравари (1 млн 992 минг сўм) миқдорда берилади.