Get Mystery Box with random crypto!

Давлат фуқаролик хизматчилари билан тузиладиган меҳнат шартном | HR assistant

Давлат фуқаролик хизматчилари билан тузиладиган меҳнат шартномасининг намунавий шакли эълон қилинди

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталига Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг «Давлат фуқаролик хизматчиси билан тузиладиган меҳнат шартномасининг намунавий шаклини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи лойиҳаси жойлаштирилди.

Бунда давлат фуқаролик хизматчилари билан тузиладиган меҳнат шартномасининг намунаси лойиҳаси ҳам эълон қилинди.

Меҳнат шартномаси лойиҳасининг 5-боби «Давлат фуқаролик хизматчисининг меҳнатига ҳақ тўлаш
ва хизматига нисбатан қўшимча рағбатлантириш» деб номланиб, унинг 22-бандида Давлат фуқаролик хизматчисининг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича қуйидагилар белгиланган:
базавий лавозим маоши;
кўп йиллик хизмат учун қўшимча тўлов;
малака даражаси учун қўшимча тўлов;
давлат фуқаролик хизматчиси фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларига эришганлик учун қўшимча устама;
ҳисобот даври якунлари бўйича рағбатлантириш тўловлари.

Лойиҳага жорий йилнинг 25 сентябрига қадар таклифларни йўллаш мумкин.

@hrassistant_uz