Get Mystery Box with random crypto!

HR UZEDU

Telegram kanalining logotibi hr_uzedu — HR UZEDU H
Telegram kanalining logotibi hr_uzedu — HR UZEDU
Kanal manzili: @hr_uzedu
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.35K
Kanalning ta’rifi

Мактабгача ва мактаб таълими тизими ходимларининг кадрларга оид ҳужжатларни юритиш соҳасида билимларини мустаҳкамлаш мақсадида тузилган

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-10-29 20:38:14
#test Amaldagi Mehnat kodeksi 294 moddadan iborat. 6 oydan so'ng kuchga kiradigan yangi Mehnat kodeksi nechta moddadan iborat?
Anonymous Quiz
17%
451
55%
581
22%
394
6%
500
1.8K voters1.1K views17:38
Ochish/sharhlash
2022-10-29 10:53:25 Меҳнат кодексининг янги таҳрири

«Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (28.10.2022 й. 798-сонли).

Эслатиб ўтамиз янги таҳрирдаги меҳнат кодекси 2023 йил апрел ойидан бошлаб кучга киради.


https://t.me/hr_uzedu
7.2K viewsedited  07:53
Ochish/sharhlash
2022-10-24 14:20:50
Муқобил малака ошириш шакллари рўйхати билан танишинг

Халқ таълими соҳасида самарали фаолият юритаётган, ўқувчилари юқори натижаларни кўрсатган, ўз устида доимий ишлайдиган ўқитувчи педагогларни қўллаб-қувватлаш таълим тизими самараси ва келажаги учун ниҳоятда муҳимдир.

Шу мақсадда, Халқ таълими вазирлиги томонидан Узлуксиз касбий ривожлантириш тизимида муқобил малака ошириш шакллари рўйхати ва уларга бериладиган кредит баллари тасдиқланган.

Қуйида кўрсатилган малака оширишнинг муқобил шаклларига платформа томонидан тегишли эквивалентдаги кредит баллари тақдим этилади

1. Мутахассислик фани бўйича дарслик муаллифи - 54 кредит

2. Халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаш - 54 кредит

3. Илмий даража олиш учун докторлик диссертациясини ҳимоя қилиш - 54 кредит

4. «Устоз-шогирд» тизимида камида бир нафар илмий даражали ўқитувчини тайёрлаш - 36 кредит

5. “Халқ таълими аълочиси” ёки “Халқ таълими фидойиси” мукофотига сазовор бўлиш - 36 кредит

Батафсил

Telegram |Facebook |Website|YouTube
1.8K views11:20
Ochish/sharhlash
2022-10-24 12:55:25
#attestatsiya

Pedagog kadrlar attestatsiyasining malaka (test) sinovlari uchun ko‘rsatmalar

Ta'lim inspeksiyasi

Yangiliklarni biz orqali muntazam kuzatib boring
telegram | facebook | youtube
1.5K views09:55
Ochish/sharhlash
2022-10-24 07:34:31
#Махсус_репортаж

Давлат фуқаролик хизмати: ихчам ва самарали бошқарув тизими шаклланмоқда

Давлат фуқаролик хизматчилари учун фойдали. Томоша қилишни тавсия қиламиз.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
1.6K views04:34
Ochish/sharhlash
2022-10-21 19:20:12
МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ УЧУН КУЗГИ ТАЪТИЛ 4 НОЯБРДАН БОШЛАНАДИ

Мактаб ўқувчилари учун I чоракнинг сўнгги куни 3 ноябрга тўғри келиб, 4 ноябрь куни кузги таътилнинг илк куни саналади.

Таътил 6 календарь кун, яъни 9 ноябргача давом этади.

II чорак эса 10 ноябрдан бошланади.

Қайд этиш жоизки, ўқув йили давомидаги таътилларнинг муддатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги Қарорига асосан белгиланади.


****

ОСЕННИЕ КАНИКУЛЫ ШКОЛЬНИКОВ НАЧИНАЮТСЯ С 4 НОЯБРЯ

Осенние каникулы учащихся общеобразовательных школ начинаются 4 ноября. Последним днем 1-й четверти считается 3 ноября, а 4 ноября — первым днём осенних каникул.

Каникулы продлятся 6 календарных дней, до 9 ноября включительно.

Таким образом II четверть начнется 10 ноября.

Необходимо отметить, что сроки каникул определяются Постановлением Кабинета Министров Республики Узбекистан “Об утверждении положения об общем среднем образовании”.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
1.3K views16:20
Ochish/sharhlash
2022-10-15 23:03:01 #Бу_муҳим

Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 595-сонли қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор билан:

Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари

Одоб-ахлоқ комиссияси тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди.

Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари:

Касбий маданиятга оид умумий одоб-ахлоқ қоидалари

Хизмат фаолиятига оид одоб-ахлоқ қоидалари

Хизматдан ташқари одоб-ахлоқ қоидалари

Жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари вакиллари билан муносабатларга оид одоб-ахлоқ қоидалари

Хизмат фаолиятидаги ташқи кўриниш ва кийиниш услубига оид одоб-ахлоқ қоидалари

Манфаатлар тўқнашувини олдини олиш чоралари

Давлат хизматчиларининг манфаатини ҳимоя қилиш

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини
назорат қилиш масалаларини тартибга солади.

Шунингдек, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этмаганлик
учун жавобгарлик тартибини белгилайди.

Давлат органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари ва бошқа ташкилотлар жорий йилнинг 25 октябрь санасига қадар ўз фаолияти хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлайди.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube
1.9K views20:03
Ochish/sharhlash
2022-10-14 13:20:05 Халқ таълими вазирлиги Ёш мутахассисларни танлаш дастурини тасдиқлади

Унинг ҳаётий зарурати нимада?

Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2022 йил 4 августда ўтказилган тегишли йиғилиш баёни асосида Халқ таълими вазирлиги томонидан Ёш мутахассисларни танлаш дастури тасдиқланди. Мазкур Дастур Халқ таълими вазирлиги томонидан олий таълим муассасаларининг битирувчи курсида ўқиётган қобилиятли ёшларни саралаб олиш, уларнинг стажировкасини ташкил этиш ва кейинчалик захирага киритиш бўйича муҳим жараёнларни назарда тутади.

ДАСТУР НИМА УЧУН ЗАРУР?

Дастурнинг асосий мақсади
– давлат хизматига энг муносиб кадрларни танлаш ва тайёрлаш орқали ОТМ битирувчиларини давлат хизматига жалб қилиш самарадорлигини оширишдан иборатдир.

Дастурнинг асосий вазифаси — олий таълим муассасалари ҳамда давлат хизмати ўртасида интеграцияни йўлга қўйиш, салоҳиятли ва билимли битирувчиларни вазирлик, унинг тизимидаги ташкилот ва муассасаларга стажировка ўташ учун йўналтиришдир.

Бунинг натижаси ўлароқ, стажировкани муваффақиятли якунлаган битирувчилар танлов (суҳбат) асосида Халқ таълими вазирлиги ҳамда унинг қуйи бўғинларига ишга қабул қилинади.

ТАНЛОВ ҚАЙ ТАРТИБДА ЎТКАЗИЛАДИ?

Дастлаб “Ёш мутахассисларни танлаш дастури” бўйича стажировка танлови ҳақида вазирликнинг расмий сайти ҳамда ижтимоий тармоқ саҳифаларида берилган эълон асосида номзодларнинг аризалари қабул қилинади. Аризаларни қабул қилиш онлайн шаклда (телеграм бот орқали) ҳам амалга оширилиши мумкин.

Номзодлар танловда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, давлат фуқаролик хизмати ва коррупцияга қарши кураш тўғрисидаги қонунчилик, давлат тили, ахборот технологиялари бўйича билим даражасини аниқлаш учун вазирлик томонидан ҳамкор ОТМлар билан биргаликда ташкил этиладиган синовдан (тест ёки суҳбат) ўтади.

Саралаш босқичидан муваффақиятли ўтган номзодлар (71 фоиздан юқори) вазирлик томонидан суҳбатдан ўтказилади. Баҳолаш натижаларига кўра, синовлардан муваффақиятли ўтган номзодларни стажировкага қабул қилиш ҳақида вазирликнинг буйруғи чиқарилади. Стажировка жараёнини намунали якунлаган ёш мутахассислар стажировка ўтаган ташкилотнинг кадрлар захирасига киритилади.

СТАЖИРОВКАНИНГ ЎТАШ ТАРТИБИ ҚАНДАЙ?

Стажировка уч ойдан кам бўлмаган ҳамда бир йилдан кўп бўлмаган муддатда, учта босқич — тайёрлов, асосий, ҳисоботларни топшириш ва баҳолаш тарзида амалга оширилади. Талабалар стажировка ўташнинг бошида ташкилотнинг тузилиши, фаолият йўналишлари, ўзига хослиги билан танишади ҳамда стажировка раҳбари ва бириктирилган устоз-ментор билан биргаликда шахсий иш режа жадвалини тузади.

Асосий босқичда битирувчи шахсий иш режада кўрсатиб ўтилган ишларни бажаради. Сўнгги босқичда ҳисобот-тақдимот стажировка раҳбари, устоз-ментор ва Ёшлар ишлари агентлиги вакили томонидан баҳоланиб тасдиқланади.

Стажировкани муваффақиятли якунлаган битирувчилар сертификат билан тақдирланади ва шу асосда битирувчиларни давлат хизматига ишга қабул қилишда имтиёз берилади.

КИМЛАР ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИ?

Стажировкани муваффақиятли тамомлаган, сертификатга эга битирувчилар вазирликдаги махсус комиссия томонидан ўтказиладиган суҳбат асосида олтинчи даражали давлат хизматчилари (мутахассис) вакант лавозимига ишга қабул қилиниши мумкин.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
1.6K views10:20
Ochish/sharhlash
2022-10-14 07:39:26 ПЕДАГОГ ХОДИМЛАРНИНГ АТТЕСТАЦИЯ НАТИЖАЛАРИ БЎЙИЧА

Иккита босқич натижаларига кўра:

а) олий малака тоифали ёки бош ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:

80 балл ва ундан юқори кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтган, олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими) сақланган;

80 баллдан кам кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтмаган, биринчи малака тоифасига (етакчи ўқитувчи лавозимига) туширилган (навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар бундан мустасно);

б) биринчи малака тоифали ёки етакчи ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:

80 балл ва ундан юқори кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтган, олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими) берилган;

70 баллдан 79 баллгача кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтган, биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими) сақланган;

70 баллдан кам кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтмаган, иккинчи малака тоифасига (катта ўқитувчи лавозимига) туширилган (навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар бундан мустасно);

в) иккинчи малака тоифали ёки катта ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:
70 балл ва ундан юқори кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтган, биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими) берилган;

60 баллдан 69 баллгача кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтган, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) сақланган;

60 баллдан кам
кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтмаган, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига туширилган (навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар бундан мустасно);

г) мутахассис ёки олий маълумотли ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:

60 балл ва ундан юқори кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтган, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) берилган;

55 баллдан 59 баллгача кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтган, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозими сақланган;

55 баллдан кам кўрсаткичга эга
бўлса — аттестациядан ўтмаган, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас деб (навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар бундан мустасно) ҳисобланади.

Навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар аттестациядан ўта олмаган тақдирда, уларнинг малака тоифаси (лавозими) туширилмайди ҳамда улар лавозимига мувофиқ эмас деб ҳисобланмайди.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

@yuristlar_maslahati
1.5K views04:39
Ochish/sharhlash
2022-10-13 14:43:14 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ,
РЕСПУБЛИКА МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ МАРКАЗИНИНГ
ҚАРОРИ
Умумий ўрта таълим муассасалари директорларининг маънавий-
маърифий ишлар бўйича ўринбосари фаолиятини
баҳолаш тўғрисида
44-сонли 11.10.2022йил

@talimga_oid
1.3K views11:43
Ochish/sharhlash