Get Mystery Box with random crypto!

Янги Меҳнат кодекси қабул қилинди. Яхши ўзгаришлар бор Ўзбеки | HR UZEDU

Янги Меҳнат кодекси қабул қилинди. Яхши ўзгаришлар бор

Ўзбекистон Республикасининг янги Меҳнат кодекси тасдиқланди. Президент бунга оид қонунни имзолади.
Янги Меҳнат кодекси 6 ой ўтгач кучга киради. Унгача эскиси амалда бўлади.

Янги кодекс 7 бўлим, 34 боб ва 581 моддадан иборат.

Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Одилжон Тожиев янги кодексга оид айрим ўзгаришлар ҳақида маълумот берди:

Жумладан, янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида:

меҳнат таътилининг минимал давомийлиги ҳозирги 15 иш куни ўрнига 21 календарь куни этиб белгиланмоқда!

“ходимнинг пенсия ёшига етганлиги муносабати билан иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш” асоси чиқариб ташланмоқда. Аввалги кодексга кўра, иш берувчилар ходим пенсия ёшига етганда ўз ташаббуси билан бемалол ишдан бўшата олар эди;

ишдан бўшатиш нафақасини иш берувчида ишлаган иш стажига қараб дифференциациялашган миқдори белгиланмоқда. Яъни: 3 йилгача иш стажига эга ходимларга ўртача ойлик иш ҳақининг 50%, 3 йилдан 5 йилгача – 75%, 5 йилдан 10 йилгача – 100%, 10 йилдан 15 йилгача – 150%, 15 йилдан ортиғига – 200% берилади. Аввалги кодексда иш стажидан қатъи назар барчага 100%лик ўртача ойлик иш ҳақи миқдорида ишдан бўшатиш нафақаси тўланар эди;

давлат байрамлари (ишланмайдиган байрам кунлари) кунларига дам олиш куни тўғри келган тақдирда уни кўчириш қоидаси киритилмоқда. Бу ҳақда аввал ҳам кўп бора ёзган эдик. Яъни айтайлик 21 март - Наврўз байрами якшанба кунига, яъни шундоқ ҳам дам олиш бўлган кунга тўғри келиб қолса, эртаси кунги душанба ҳам дам олиш куни дея эълон қилинади. Аввалги кодексда бу қоида йўқ эди, бошқача айтганда дам олиш куни "куярди";

бугунги кунда меҳнат бозорида мавжуд 12 хил меҳнат турлари акс эттирилмоқда (масалан, касаначилик, ЯТТда ёлланма ишчилар, уй ишчилари, кунлик, вақтинчалик ва мавсумий ишчилар, сменали ишчилар, масофавий ишчилар ва бошқ.). Бу аввалги кодексда йўқ эди.


@xushnudbek