Get Mystery Box with random crypto!

Туғруқ комплекси балансидаги ер майдони ва бино-иншоотлар вази | ✍️📑 Ҳоким қарори

Туғруқ комплекси балансидаги ер майдони ва бино-иншоотлар вазирлик розилигисиз сотиб юборилди

Марғилон шаҳар ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг розилигини олмаган ҳолда, шаҳар ҳокимининг 17.06.2019 йилдаги “Узоқ муддатдан буён бўш турган ва мақсадсиз фойдаланилмаётган бино-иншоотларни шаҳар ҳокимлиги балансига олиш хақида”ги 1516-сонли қарорига асосан, Марғилон шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқ комплексининг (Қашқар МФЙ, Ташаббус кўчаси 34-уйда жойлашган) 6612,0 м2 ер майдони, собиқ хирургия бўлими ва автогараж бино-иншоотлари билан бирга шаҳар ҳокимлиги заҳира фондига олинган.

Шаҳар ҳокимининг тегишли қарорларига асосан юқоридаги ер майдони ва бино-иншоотлар тадбиркорлик субъектига етказилган зарарни қоплаш учун аукцион савдолари орқали юридик ва жисмоний шахсларга сотиб юборилган.

Фарғона вилояти ҳокимининг қарори билан Марғилон шаҳар ҳокимининг 17.06.2019 йилдаги 1516-сонли қарори бекор қилиниб, ер майдони ва бино-иншоотлар шаҳар ҳокимлиги заҳирасидан туғруқ комплекси балансига қайтарилди.

Канал @HokimQarori