Get Mystery Box with random crypto!

Умумтаълим мактабларининг бошланғич синф ўқувчиларига бепул ке | Hoja.uz️

Умумтаълим мактабларининг бошланғич синф ўқувчиларига бепул кейтеринг усулида овқатлантириш хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларини рўйхатини шакллантириш учун эълон!

Ҳурматли тадбиркорлар!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил
25 августдаги 472-сон қарорига асос 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган умумий ўрта таълим мактабларида бошланғич синф (1-4-синф) ўқувчиларини кейтеринг усулида бепул овқат билан таъминлаш белгиланган.

Кейтеринг ташкилотларини танлаб олиш Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган техник талабларга кўра Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 августдаги 472-сон қарори билан тасдиқланган Низом талабларига риоя этган ҳолда очиқлик, шаффофлик ва рақобат тамойиллари асосида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан ўтказиладиган танлов (тендер) якунлари бўйича амалга оширилади.

Шу муносабат билан, танловда (тендер) иштирок этишингиз учун жорий йилнинг 31 август кунидан бошлаб давлат харидлари электрон тизимининг махсус платформаси орқали рўйхатдан ўтишингизни сўраймиз.

Батафсил маълумот учун телефон: (+99861) 222-24-62