Get Mystery Box with random crypto!

​Исроил давлатининг туғилишида тероризм қандай ёрдам берган? | Historicism

Исроил давлатининг туғилишида тероризм қандай ёрдам берган?

Терроризм аниқ жиноят ва Исломда ҳам бегуноҳ инсонларни ўлдириш тақиқланган. Кўпчиликнинг фикрича, Исроил репрессияларига Фаластин мухолифатини терроризм билан боғлаш одат тусига кирган. Бироқ, бугунги кунда Фаластин ерларида сионистлар амалга ошираётган давлат терроризмидан ташқари, турли сионистик террор ташкилотлари ҳам борлигини кам одам билса керак. Хусусан, Иргун ва Леҳи каби ташкилотлар ҳақида гапириб ўтамиз. Одатда бу ташкилоталарни инглиз босқинчиларига қарши курашган шунчаки "ер ости гуруҳлари" (аҳамиятсиз гуруҳчалар) сифатида кўрсатилади, аммо аслида шундаймикин?

Дарҳақиқат, сионистлар ўзларининг "давлат" деб атаганларини, асосан, Фаластиннинг тинч аҳолисига қарши террор қилиш туфайли қурдилар. Шу билан бирга, ўша пайтда ХАМАС ёки бошқа Фаластин “террорчи” ташкилотлари ҳақида ҳеч қандай гап бўлмаган. Бу ерда кичик рўйхат, жумладан сионист террористларнинг икки йил ичидаги (1937-1939) фақат баъзи жиноятлари кўрсатилган:

1937 йил 14 ноябрь - Қуддус кўчаларида Иргун жангчилари ўқ очишди. Реҳавиа ҳудудида 2 фаластинлик пиёда ҳалок бўлди. Кейинроқ снайперлар фаластинликлар билан тўла автобусга қарата ўт очиши оқибатида 3 нафар йўловчи ҳалок бўлди, 8 нафари яраланди.

1938 йил 17 апрел - Иргун биринчи (лекин охирги эмас) Фаластин кафесини бомбардимон қилди. Натижада 1 киши ҳалок бўлди, 6 киши яраланди.

1938-йил 5-июл - Яффада тинч аҳолига қарши қатор ҳужумлар, жумладан автобусларни портлатиш ва отишма. Натижа: 11 киши ҳалок бўлди, 22 киши яраланди.

1938 йил 6 июл - Сионистлар дам олишсиз ишладилар. Иргун Ҳайфадаги очиқ бозорга бомба қўйди. Бомба қурилмаси портловчи моддалар ва михлар билан тўлдирилган бир нечта металл сут қутиларидан иборат эди. Натижа: 18 киши ҳалок бўлди, 38 киши яраланди.

1938 йил 16 июл - Қуддусдаги араб бозорида худди шундай портловчи қурилма: 10 киши ҳалок бўлди, 31 киши яраланди.

1938 йил 26 июл - Яна Ҳайфа ва Иргундан яна бир бомба: 27 фаластинлик ҳалок бўлди, 46 киши яраланди.

1938 йил 26 август - Бу сафар Яффа бозорида портлаш содир бўлди. "Кучли портловчи қурилма" 24 фаластинликни ўлдиргани ва 35 киши яралангани айтилган. Масъулиятни Иргун ўз зиммасига олди.

1939-йил 29-май - Иргун Қуддусдаги кинотеатрни бомбардимон қилди. 5та томошабин ҳалок бўлди, 18 киши яраланди.

Фойдаланилган манбалар:
https://t.me/antiharxilizm/648

P/s: Эйнштейн билдирган хавотирли фикрлар то бугунгача ўз исботини топяпти, афсуски…

Muslim Mind – ақл юритадиганлар учун!