Get Mystery Box with random crypto!

Эйнштейн ва сионизм «Адашган ва жиноятчи кимсаларга алоқадор | Historicism

Эйнштейн ва сионизм

«Адашган ва жиноятчи кимсаларга алоқадор ҳеч кимни кўришни истамайман.» – хатдан.

1948-йил май ойида Исроил мамлакати тузилишидан бир неча ҳафта олдин, Америкадаги сионистик ташкилот раҳбарлари Шепард Рифкин дунёга машҳур физик Алберт Эйнштейнга мактуб йўллаб, ҳаракатни қўллаб-қувватлашни ва унга қўшилишни сўради. Унинг келиб чиқиши яҳудий бўлганлиги сабабли, ташкилот ўзи фашистлар Германиясидан қочган ва Гитлер сиёсатидан Америкада бошпана топган Эйнштейннинг сионизм тарафдори бўлишини тахмин қилган эди.

Бироқ, Эйнштейн 1922-йилда Фаластинга саёҳат қилгани ва ўша пайтда у ердаги воқеликни ўз кўзи билан кўргани учун у сионизмга алоқадорликдан ғазаб қилиб, бу ташкилотга жавоб хати ёзади (xат расмда).

Эйнштейн яҳудийлар ва мусулмонлар тенг ҳуқуқли бирга яшайдиган юртни хоҳларди ва у сионистик лойиҳа ўз мақсадларига миллионлаб одамларга катта азоблар ва беҳисоб ўлимлар келтирмасдан туриб эриша олмаслигини тушунган эди.

У сионизм яҳудий халқининг идеалларига хиёнат эканлигини ва ўша пайтда унинг амалиётчилари террорчилардан бошқа нарса эмаслигини даъво қилишгача борган ва бу мутлақо тўғри. Кўплаб тарихчилар, хусусан, Илан Папенинг асарлари ҳам буни исботлаган.

Мақоланинг аҳлоқий моҳияти:
Ҳа, Эйнштейн даҳо эди, лекин сионизмни ирқчи, ёвуз, супрематистик мафкура эканлигини тушуниш учун Эйнштейн бўлиш шарт эмас, сионизм фақат бегуноҳ одамларни ҳуқуқларидан маҳрум қилиш орқали муваффақият қозониши мумкин.

Толиб Ўғли