Get Mystery Box with random crypto!

Давлат ишида KPI жорий этилганидан хабарим бор. Тўғри ўлчовлар | Historicism

Давлат ишида KPI жорий этилганидан хабарим бор. Тўғри ўлчовлар ишлаган жойда KPI яхши натижалар олиб келиши мумкин. Лекин, бу фақат тўғри ўлчовлар ишлаган жойда. Нотўғри ўлчов қўйилган жойда KPIнинг фойдасидан зарари кўпроқ бўлади.

Кечадан бери твиттерда бир ҳудудда ҳоким ажрашишларга рухсат бермаётганлиги муҳокама қилинмоқда. Баҳсдан маълум бўлишича ажрашишлар назоратига ҳоким жавобгар, ундаги KPI ажрашишлар сонига уланган. Бундан ҳам ачинарлиси ажрашиш суд кўриб чиқадиган жараён. Қонунга кўра ҳокимни, ҳатто ундан каттасини ҳам суд фаолиятига аралашишга ҳаққи йўқ. Амалда суд ҳоким руҳсат берса ажратаман деб юрибди. Сен ҳозирча бахтсиз яшаб тур, муҳими ҳокимнинг KPI натижаси тушмасин.

KPI мавзусида давом эттирсак, бир ҳоким ёрдамчисига KPI қилиб оналар ўлими қўйилган экан. Туғруқ вақтида ковид сабаб иккита ўлим бўлибди ва ҳоким ёрдамчиси KPI рейтинги 10дан 0га тушибди. Туғруқ тиббий жараён, ҳоким ёрдамчиси ва туғруқ ўртасида алоқани топинг энди.


Замонавий бошқарув, дастурий таъминот ва яна нимадирлар жорий қилинди дегани муаммолар ечилди дегани эмас. Муаммолар ва уларнинг асл сабаблари билан ишлашни ўрганишимиз керак.