Get Mystery Box with random crypto!

Саид Комил Мухаммад Карим: '1750 йилларда Подшоҳ Россиясинин | HISTORY

Саид Комил Мухаммад Карим:

"1750 йилларда Подшоҳ Россиясининг фитнасига учиб, бўлиниб кетган, сўнг ўзларининг она замини бўлган Сирдарёнинг ўрта ва қуйи қисмидан маҳрум бўлган, джунгарларнинг қатлиомидан қочиб, Хоразм хонлигидан бошпана топиб, 250 йил эмин эркин яшаётган дўст қорақалпоқ миллатини 2022 йилда ҳам россиялик кучлар яна ўзининг геосиёсий ўйини қўғирчоғига айлантирмоқчи.

Аммо бугун зиёли, илмли қорақалпоқ миллати, бундай хатони такрорламайди.

Ҳамма нарсани кўпиртириб ёритаётган блогерларнинг ўзининг ҳам, оиласи ҳам, фарзандларининг келажаги ҳам Қорақалпоғистон билан боғлиқ эмас. Шунинг учун вазиятга ҳикмат билан эмас, кўпиртириш ва ҳиссиёт билан ёндашмоқда. Чунки ўзлари ҳеч нарсани ютқазишмайди.

Мен Тошкент вилоятида яшайман. Мен яшайдиган хўжа қишлоғининг ёнида, қурамалар қишлоғи, тепароқда қозоқлар қишлоғи, яна тепада қорақалпоқлар қишлоғи бор. Бизнинг хўжа қишлоғида тожик, татар, қрим татарлари ҳам яшайди. Бу замин ҳаммамизники. Қорақалпоқ қишлоғи Андижонда ҳам бор. Қорақалпоқлар Термезга кўчиб яшаса ҳам ўз Ватанида яшаётган бўлади. Бойсунликлар Нукусга кўчиб келса ҳам, шундай бўлади.

Вазиятни миллийлаштириш ёки чигаллаштиришга урунаётган ижтимоий тармоқ фаоллари, ақлингизни йиғинг.

Хоразмлик, қорақалпоғистонлик, андижонлик, тошкентлик барча миллат ва элат вакиллари бирдек, минг йил яна бирга яшайдиган Ўзбекистон ватандошимиз.

Агар мен қорақалпоқ бўлганимда ҳам, қорақалпоқ миллатим учун намойишларни қўлламаган бўлардим. Агар "Тошкент Республикаси" бўлганда ҳам ягона, бўлинмас Ўзбекистон учун овоз берган бўлардим. Чунки Қорақалпоғистонда қорақалпоқлар соничалик ўзбеклар ҳам яшайди. Улар ҳам ўша талашилаётган "суверенитет ҳақи"га эга. Улар ҳам ўзининг ҳуқуқларини талаб қилиши мумкин. Келажаги ҳақида якдил қарорга келолмаган икки тоифа қорақалпоғистонликлар кейин қайси йўлдан боради? Аллоҳ асрасин.

Адреналин зўр нарса. Инсонни жунбушга келтиради. Бақир чақир қиласан, лекин ҳамма нарса тугаса, уйсиз, келажаксиз, баъзан Ватансиз қолган бўлиб қоласан".

@historicallife