Get Mystery Box with random crypto!

2021 йил давомида республика бўйича жами 2804 нафар мансабдор | HisobUzb

2021 йил давомида республика бўйича жами 2804 нафар мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилган. Уларнинг 16 нафари республика, 241 нафари вилоят ва 2547 нафари туман (шаҳар) миқёсидаги вазирлик, идора ва ташкилотларда фаолият юритган.

Жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг 1741 нафари ўзганинг мулкини ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон - торож қилиш, 269 нафари фирибгарлик, 153 нафари пора олиш, 168 нафари мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш, 42 нафари мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш, 41 нафари мансаб сохтакорлиги, 12 нафари пора бериш ва 378 нафари бошқа жиноятларни содир этишган.

Мансабдор шахсларнинг жиноятлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 913,7 млрд. сўм миқдорида моддий зарар етказилган бўлиб, тергов жараёнида ушбу зарарнинг 714,8 млрд. сўми ундирилган.