2021-01-05 07:32:47
Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси кимларга 100 фоиз тўланади?
Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси иш стажининг давомийлигидан қатъи назар иш ҳақининг
100 фоизи миқдорида қуйидагиларга тўланади:
ишлаётган 1941 – 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига;
байналминал жангчиларга ва уларга тенглаштирилган бошқа шахсларга;
қарамоғида 16 ёшга (ўқувчилар 18 ёшга) етмаган уч ёки ундан ортиқ болалари бўлган ходимларга;
Чернобил АЭСдаги авария оқибатларини тугатишда қатнашган ходимларга;
Чернобил АЭСдаги авария натижасида радиоактив ифлосланиш зонасидан эвакуация қилинган ва кўчирилган, қон ҳосил қилувчи органлар касалликлари (ўткир лейкоз), қалқонсимон без (аденома, рак) ва хавфли ўсмалар билан боғлиқ касалликларга чалинган ходимларга;
меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги натижасида вақтинча меҳнатга қобилиятсиз бўлган ходимларга.
Шунингдек, Президентнинг тегишли Фармонига асосан,
коронавирус инфекцияси билан зарарланиши ёки зарарланган деб гумон қилиниши муносабати билан карантинга жойлаштирилган ота-оналар
(улар ўрнини босувчи шахслар, васийлар, ҳомийлар), шунингдек, уларнинг 14 ёшгача бўлган боласини парвариш қилаётган шахсларга
ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси тўланади.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
202 viewsNodirbek Odilbekovich, 04:32