Get Mystery Box with random crypto!

Тадбиркорлар йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини қайд этувчи | Hisob.uz

Тадбиркорлар йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини қайд этувчи махсус воситалар ўрнатилишини ташкил этиши мумкин

“Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
Қарорга кўра, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида 2021 йил 1 мартдан тадбиркорларга автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини қайд этувчи махсус автоматлаштирилган фото ва видео дастурий-техник воситалари ўрнатилишини ташкил этиш ҳуқуқи берилади.

Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ўрнатиладиган жойларни тадбиркорларга бириктириш электрон аукцион савдолари орқали амалга оширилади.

Электрон аукцион савдоларида ғолиб бўлган тадбиркорларга бундай жойлар чекланмаган муддатга ва бошқа тадбиркорга ўтказиш ҳуқуқи билан бириктирилади.

Шунга кўра, 2021-2022 йилларда республика бўйича жами 3 356та интеллектуал видеокамералар ҳамда 763та стационар радарлар ўрнатилади.

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube