Get Mystery Box with random crypto!

​​#журнал #обуна «Ҳилол» журналига обуна бўлинг! Обуна дега | Hilol Nashr

​​#журнал #обуна

«Ҳилол» журналига обуна бўлинг!

Обуна деганда биринчи бўлиб хаёлга келадиган нарса - яқин ўтмишимиз бўлса керак, а? Aсосан турли газеталарга обуна бўлардик, почта орқали қабул қилиб олардик, ўзига яраша ёқимли тарафлари бор эди.

Ушбу хабаримиз билан ўша ўтмишни яна бир бор эсингизга солмоқчимиз . Лекин бу сафар газета эмас, икки дунёимизга керак бўладиган, ундаги маълумотларни ўқиб, ўзлигимизни танишимизга ёрдам берадиган, бир ўқиганда тўймай, яна бир бор ўқишни истаб қоладиган журналга обуна бўлишни таклиф қиламиз!

«Ҳилол» диний-маърифий, ижтимоий-адабий журнали! Бундан икки йил олдин илк сони нашрдан чиққан «Ҳилол» журнали бугунга келиб, ўз мухлисларига эга десак, адашмаган бўламиз. Журналимизнинг ҳар бир сонида янгидан-янги хабарлар, кундалик турмушимизда учрайдиган долзарб муаммоларга ечим берадиган мақолалар ва бошқа фойдали маълумотларни журналимизда ўқишингиз мумкин.

Aгар ҳали «Ҳилол» журналига обуна бўлмаган бўлсангиз, ҳозироқ www.hilolnashr.uz сайтимизга кириб, обуна бўлинг, ҳар ой уйингизга етказиб бериш бизнинг зиммамизда! Нархиям қиммат эмас, ҳамёнбоп . Ҳа, айтганча, ушбу журналга фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари асос солганлар...

«Ҳилол» журнали ҳақида маълумот ва обуна бўлиш

Facebook / Instagram / Telegram / Twitter