Get Mystery Box with random crypto!

#янгилик «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аҳли б | Hilol Nashr

#янгилик

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аҳли байтига муҳаббат» (Мўжаз ҳикоялар) китоби нашр қилинди

Набий соллаллоху алайҳи васаллам: «Аллоҳ раҳматни юз бўлак қилган. Тўқсон тўққизтасини Ўз ҳузурида тутиб қолиб, бир бўлак раҳматни ерга нозил қилган. Ана шу бўлак туфайли махлуқотлар бир-бирларига меҳрибон. Ҳатто ҳайвон боласини босиб олишдан қўрқиб, туёғини кўтаради», деганлар.

Ана шундай меҳрибон бўлган Зот севикли Ҳабиби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақида ҳам: «(Эй Муҳаммад,) биз сизни (бутун) оламларга айни раҳмат қилиб юборганмиз» (Анбиё сураси, 107-оят) деб Пайғамбар алайҳиссаломнинг тамал сифатини ўз Каломида баён этган.

Оламларга раҳмат қилиб юборилган зот яхши кўрганларни биз ҳам яхши кўришимиз лозимлиги, уларга муҳаббатли бўлиш ҳам суннат амаллардан экани юқоридаги далиллар билан собитдир.

Ушбу мўъжаз рисолада биз мўмин-мусулмонлар ҳам у зотнинг аҳли байтига муҳаббат қўйишимизга сабаб бўладиган гўзал лавҳалар жамланган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур рисола бундан аввал нашр қилинган «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларидан 101 қисса», «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат ҳақида 101 қисса» китобларнинг узвий давомидир.

Аллоҳ ушбу рисолани барчамизга манфаатли қилсин!

Нархи: 22 000 сўм

+998712175999

Буюртма учун: @hilolnashruzbot

Сайтдан буюртма беринг

Манзилларимиз

@hilolnashr