Get Mystery Box with random crypto!

#сотувда «Фиқҳ ва ақидага оид ихтилофли масалалар ечими» кит | Hilol Nashr

#сотувда

«Фиқҳ ва ақидага оид ихтилофли масалалар ечими» китоби сотувда

Муфтий Нуриддин домла Холиқназар ҳазратларининг қаламларига мансуб «Фиқҳ ва ақидага оид ихтилофли масалалар ечими» китоби сотувда.

Мазкур китобда турли ихтилофли масалалар ва уларнинг ечими Қуръони карим, ҳадиси шариф ва мўътабар манбаларимиз асосида батафсил ёритилган. Бу эса китобнинг аҳамиятидан дарак беради.

Асар юртимиздаги мўмин-мусулмонларнинг бирдамлиги, амалларимизни нуқсонсиз адо этилиши ҳамда ихтилофларга барҳам бериш йўлида муҳим манба бўлиб хизмат қилади, деган умиддамиз.

Нархи: 66 000 сўм

+998712175999

Буюртма учун: @hilolnashruzbot

Сайтдан буюртма беринг

Манзилларимиз

@hilolnashr