Get Mystery Box with random crypto!

#янгилик «Арабча ўқишни ўрганамиз» китоби кирилл ва лотин ал | Hilol Nashr

#янгилик

«Арабча ўқишни ўрганамиз» китоби кирилл ва лотин алифбосида қайта нашрдан чиқди

Бу китобнинг асли арабча бўлиб, у кўплаб мусулмон мамлакатларнинг таълим дастурларига дарслик сифатида киритилган ҳамда кўпчилик тарафидан яхши қўлланма сифатида эътироф этилган.

Китобнинг арабча ҳарфларни ва уларнинг талаффузини ўргатиш услуби осон ва соддалиги туфайли унинг ёрдамида ёшу қари, эркагу аёл ҳам арабча ўқиш ва ёзишни ўрганиб олиши мумкин.

Китобда араб тилида тўғри ўқишни ўрганишнинг ҳам қадимги, ҳам ҳозирги замон услублари жамланган бўлиб, ўқувчини араб тилидаги ҳарфларни тўғри ўқишга, товушларни махражларидан чиқариб, чиройли ва тўғри талаффуз қилишга ўргатади.

Кирилл алифбосида — 22 000 сўм

Lotin alifbosida — 22 000 сўм

+998712175999

@hilol_reception

Манзилларимиз

@hilolnashr