Get Mystery Box with random crypto!

Оч йўлум, ё раб, Мадина сорига қўйсам қадам, Равзайи дўстунг т | Hikoyalar (G&M)

Оч йўлум, ё раб, Мадина сорига қўйсам қадам,
Равзайи дўстунг тавофини манга қилғил карам,
Ҳужраий Аҳмадни умматга қилибсан муҳтарам,
Орзу айлаб, ҳамиша йиғласам ман дам-бадам,
Кўрмайин ўлсам, кетар кўксум аро минг дарду ғам.



Аввало қилсам ирода, сидқу ихлосим тузиб,
Айшу ишратлар билан ҳою ҳаваслардин безиб,
Бу жаҳон нашъу намосндин тақи кўнгул узиб,
Ул ҳабибинг ишқида дашт. у биёбоклар кезиб,
Мисли ўлганлар кабк айлай вужудимни адам.



Хорлик тортсам биёбонлар аро Адҳам каби
Ким, мададкорим бўлуб, йўл бошласа руҳи наби,
Ул Абу Бакру Умар, Усмон, мадад қилса Али,
Рўсияҳ, шарманда уммат, кел, деса ҳазрат мани,
Жумла армоним кетиб, кўксумда қолмасдур алам.



Аввало йўлға қадам қўйғонда эҳром боғлайин,
Тавбалар айлаб гуноҳимға. пушаймон айлайин,
Ҳаж қилиб. Мино бориб турганда чандон йиғлайин,
Муздалифдин тош отиб, иблисни бағрин доғлайин,
Ул “Ҳажар асвад” зиёротин қилиб, кирсам ҳарам.



Улмайин етсам, Мадинага бориб, анда қолай,
То ҳаётим борича йиғлаб юриб хизмат қидай,
Ҳар куни марқадларини гирдидин минг ўргулай,
Гар қазо етса, Ҳазиний, остонингда ўлай,
“Жаннатул-бақя” заминидин насиб этса эгам