Get Mystery Box with random crypto!

#эътироф Қадимда ўтган уламолардан бири айтади: Қуръондан | 𝗛𝗶𝗸𝗺𝗮𝘁 𝗶𝗹𝗮

#эътироф

Қадимда ўтган уламолардан бири айтади:
Қуръондан ўқишда вазифам қанча кўпайса вақтимда ҳам барака шунча кўпайиб бораверди. Вазифамни кўпайтириб боравердим ҳатто кунлик вазифам ўн порага етди.

Зиё ал-Мақдисий илм олиш учун сафарга чиқишни истаган вақтда Иброҳим ибн Абдулвоҳид ал-Мақдисий унга йўл кўрсатиб деди:
Қуръон ўқишни кўпайтир. Қуръонни ташлаб қўйма! Сен истаётган илм, (унга сен) қуръондан ўқиганинг миқдоричасига эришасан.

Зиё ал-Мақдисий айтади: Шунга боқдим ва уни кўп тажриба қилиб кўрдим. Агар қуръонни кўп ўқисам кўп ҳадис эшитиш ва ёзишга муваффақ бўлардим. Агар қуръон ўқимасам ҳеч нарса қила олмас эдим.

  @Hikmat_ila 
Яқинларингизга ҳам улашинг!