Get Mystery Box with random crypto!

ЖЎЖАЛАРНИНГ ГЎШТИНИ ЕЙИШ МУМКИНМИ? #қисқа_савол_жавоблар CАВ | 𝗛𝗶𝗸𝗺𝗮𝘁 𝗶𝗹𝗮

ЖЎЖАЛАРНИНГ ГЎШТИНИ ЕЙИШ МУМКИНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Жияним хусусий тадбиркор. Товуқ фабрика очган. У ерда боқаётган жўжалари қирқ кунда сўйишга тайёр бўларкан. Шуларни сўйиб, дўконларга сотиш учун тарқатяпти. Шу жўжаларнинг гўштни ейиш мумкинми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аллоҳ таоло барча ҳалол ҳайвонлар-жонзотларни инсонлар учун яратган. Ейишга яроқли бўлганидан бошлаб сўйиб ейиши мумкин. Одамлар орасида қичқирмай туриб еб бўлмайди, деган тушунчани айтаётган бўлсангиз, бу беҳуда гап.

Фақат сўйишда ислом шариатига мувофиқ бўлишига аҳамият берсин. Бунинг учун бундай масалани яхши биладиган бирор аҳли илм билан маслаҳат қилсин. Унинг тавсияларига асосан иш олиб борса, ўзи ҳам гуноҳкор бўлмайди. Аҳолига ҳам ҳалол, покиза гўшт етиб боришига сабабчи бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

  @Hikmat_ila 
Яқинларингизга ҳам улашинг!