2021-01-26 08:04:30
Бу меҳроб шаҳиди шаҳидлар шайхи аллома шайх Муҳаммад Саъид Рамазон ал-Бутийнинг салласидир.
Бу салла Аллоҳ субханаҳу ва таоло шаҳид бўлишини ирода этиб, Аллоҳнинг уйларидан бир уй меҳробида Қуръон тафсиридан дарс ўтаётган вақтда у кишининг бошларида бўлган.
Бу илм маърифатни ҳамда Аллоҳдан қўрқувни жамлаган бош устида бўлишга мушарраф бўлган салла эди.
Саййидимиз меҳроб шаҳиди Умар ал-Фаруқ розияллоҳу анҳу салласидан кейинги иккинчи салла эди..
Саййидимиз Усмон розияллоҳу анҳу каби, қони мусҳаф қоғозига тўкилган кишининг салласи эди..
Турли шаҳарлардан келган толиби илмлар ва уларнинг дарслари билан обод бўлган масжидлар шаҳридаги етимга айланган бу масжидда дарслари тўхтаб қолишни хоҳламаган кишининг салласи эди..
Бошқалар кўп қон тўкиш, ғаламислик, уруш алангасини ёқиш пайида бўлган вақтда, ислоҳ ва қон тўкишни тўхтатиб қолишга чақирган кишининг салласи эди..
Аллоҳнинг уйларидан бирининг меҳробида Аллоҳнинг Китобини ўрганаётган шогирдлари билан бирга жума кечасида у киши ҳаётининг тугаши Аллоҳ таолодан ушбу салла соҳибига берилган мукофот бўлди.
Аллоҳ у кишини барча оқил мусулмон орзу қиладиган ушбу хотима билан мукофотлади.
Сиз эгаллаб қўлга киритган мақом сизга ва сиз билан бирга бўлганларга муборак бўлсин эй шайхимиз.
Аллоҳим сендан олимимизни сенинг олдингда ёлғиз қолганда шодликни беришингни сўраймиз..
Дининг хизматида қолдириб кетган китоблари, дарсликлари, хутбалари, мунозаралари, шахслар ва барчага қилган насиҳатлари ва қолдирган буюк асарларининг баракотини сўраймиз.
Аллоҳим сендан шайхимизга иғвогарлик ва ичиқоралик қилганларга, уйдирма тўқиганларга қудратинг мўжизаларини кўрсатишингни сўраймиз.
Ўзлари учун суюкли бўлган кишисини йўқотган мазлумлар дуоси эди.
Устоз Абдуллоҳ Ғуломов.
@hazratnavoi_uz
1.5K views05:04