Get Mystery Box with random crypto!

Hazratnavoi.uz

Telegram kanalining logotibi hazratnavoi_uz — Hazratnavoi.uz H
Telegram kanalining logotibi hazratnavoi_uz — Hazratnavoi.uz
Kanal manzili: @hazratnavoi_uz
Toifalar: Iltimoslar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 3.32K
Kanalning ta’rifi

𝗢‘𝘇𝗯𝗲𝗸𝗶𝘀𝘁𝗼𝗻 𝗠𝘂𝘀𝘂𝗹𝗺𝗼𝗻𝗹𝗮𝗿𝗶 𝗜𝗱𝗼𝗿𝗮𝘀𝗶
𝗡𝗮𝘃𝗼𝗶𝘆 𝘃𝗶𝗹𝗼𝘆𝗮𝘁 𝘃𝗮𝗸𝗶𝗹𝗹𝗶𝗴𝗶𝗻𝗶𝗻𝗴 𝗿𝗮𝘀𝗺𝗶𝘆 𝘁𝗲𝗹𝗲𝗴𝗿𝗮𝗺 𝗸𝗮𝗻𝗮𝗹𝗶
Диний саволлар учун https://t.me/hazratnavoi_uz_raddiya

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-08-25 08:59:55
“Миллатлараро тотувлик-тараққиёт омили”
Вилоят бош имом хатиби Тоҳир Рўзиев.

@hazratnavoi_uz
1.4K viewsedited  05:59
Ochish/sharhlash
2022-08-21 18:44:28
Бугун соат 21:00 да "Sevimli" телеканалининг "Янги замон" дастурида Шавкат Мирзиёевнинг Саудия Арабистонига амалга оширган ташрифи, эришилган келишувлар, шунингдек, муқаддас Макка ва Мадина зиёратлари ҳақида махсус репортаж намойиш этилади.

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
1.8K views15:44
Ochish/sharhlash
2022-08-19 21:04:39
Президентимизнинг Расул алайҳиссаломга муҳаббатлари кўзимизга ёш келтирди, равзаи муборакда уч дафъа элимиз ҳақига дуо қилдилар – Муфтий ҳазратлари

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
1.7K views18:04
Ochish/sharhlash
2022-08-19 09:07:58
#ХУШХАБАР

• КУН ФОТОСИ

• Суратга ном беринг!

• Иймон лаззати ва ибодат ҳаловати сурати!

Аброр Мухтор Алий

Каналга аъзо бўлиш учун манзил
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
1.6K views06:07
Ochish/sharhlash
2022-08-19 02:56:46 "Залолат эшиги"

Янги Хаворижлар кўтарган масалалардан яна бири : - Мақбаралар қуриш, уни устига гумбаз бино қилиб, қандиллар осиш ва у ерларга назр ва садақалар бериш ва мақбараларни зиёрат қилиш тўғрисида.

Улар айтдиларки:
Мақбаралар бино қилиш жоиз эмас.
Гумбаз, равоқлар ҳам жоиз эмас.
Ва мақбараларга қандил осиб ( ёритгич) бўлмайди.
У ерларга садақалар ва назрларни олиб бориб бўлмайди.
Зиёрат ҳам қилиб бўлмайди.!
Булардан қайтарадиган наҳий ҳадисда ворид бўлган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан Пайғамбаримиз алайҳиссалом:
لعن الله زائرات القبور والمتخذين عليها المساجد والسروج
( إبن أبي شيبة)

" Аллоҳ таола қабрларни зиёрат қилувчи аёлларни ва қабрларни устига масжид қилиб, чироқлар ёқадиганларни лаьнатлади"
деган деб далил қилдилар
Шунингдек масжидларни ҳам чироқлар ва қандиллар билан безаб бўлмайди ҳатто масжиди ҳарам бўлса ҳам.
Чунки буларнинг ҳаммаси Пайғамбар алайҳис-саломни замонларида бўлмаган ишлардир деб яна ҳадис далил келтирдилар.
عن عائشة قالت قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: من أحدث في أمرنا هذا ما ليس منه فهو رد

"Ойша онамиздан Пайғамбар алайҳис-салом айтдилар:
"Кимки бизни бу шариатимизда бўлмаган ишни пайдо қилса, у иш мардуддир"
Шу билан яна яширин эмаски бу ишларни ҳаммаси исрофдир.Қабр зиёратида ҳеч фойда йўқ,агарчи бир амални ажрини маййитга ҳадя қилинганда фойда бўлсада.Бу савобни ҳадя қилиш зиёратсиз ҳам бўлаверади "

Бемазҳаблар ҳадисларни зоҳиран маьносига қараб
далил қилиб ушбу юқоридаги масалаларни айтдилар.

Энди ушбу масалаларга Аҳли Суннани рад жавоблари яьни динимизни ҳақ кўрсатмалари баёни келади.

" Ибтолу мазҳабил-ваҳҳобийя" китоби асосида вилоят бош имом хатиби Тоҳир Рўзиев.

@hazratnavoi_uz
1.7K views23:56
Ochish/sharhlash
2022-08-19 02:54:03 "Фасодни иложи"

أنه صلى الله عليه وسلم قال لا يخلد في النار من قال لا إله إلا الله محمد رسول الله
Пайғамбар алайҳис-салом айтдилар:
"Ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур расулуллоҳ" деган киши дўзаҳда доимий қолмайди.
Бошқа лафзда эса:
"Ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур расулуллоҳ" деган киши дўзаҳдан чиқади ( қолиб кетмайди).
дедилар.
Расулуллоҳ алайҳиссалом умматини етмиш уч фирқага бўлиниши ҳақида хабар берганларида, уларнинг ҳаммаси дўзаҳга тушушларини , магарам бир тоифа бундан мустасно эканлигини хабарини ҳам бердилар.
Бу дўзаҳдан омон тоифа " Саводул аьзам" эканлигини баёни ўтди.

Жаннатга кириш амални эьтибори билан бўладими? дейилса ...
قد صح عنه صلى الله عليه وسلم
لا يدخل أحد بعمله
"Ҳеч ким амали билан ( туфайли) жаннатга кирмайди"
дедилар.
Аммо жаннатга кириш эьтиқод эьтиборидан бўладими дейилса??
Ҳа киши ҳақ ( иймон) эьтиқоди билан жаннатга киришга ҳақли бўлади.
Бу ҳақида гап ўтди.

Сахих эьтиқод - жаннатга
киришни вожиб қилувчидир.Ва бу эьтиқод Ахли Суннани эьтиқодидир.Ва улар "Саводи-аьзам " дир.
Ахли Суннани йўлидан узоқ , адашган , бидьатчи фирқаларни энг охиргиларидан мушаббеҳалардир.Улар Аллоҳ таолани жисм дейдиган, ҳаракат, кўчиш ва зотига ўзгаришлар киради дейдиганлар.Лекин Аллоҳ таола булар айтаётганлардан покдир.

Ҳақ эьтиқоддан узоқлашганларга ушбу фосид эьтиқодлари дўзаҳни вожиб қилади.
Пайғамбар алайҳис-саломни бу уммат етмиш уч фирқага бўлинади деган ҳукмларига кўра.
Нажот топган фирқа Пайғамбар алайҳис-салом ва саҳобаларнинг йўлини тутганлар - Аҳли Сунна вал жамоадир.

Сўфи Аллоҳёр жомеъ масжиди имоми Бобоназаров Хайруллоҳ.

@hazratnavoi_uz
1.7K views23:54
Ochish/sharhlash
2022-08-18 21:39:24
Масжидул Ҳарамга Президентимиз келишларига тайёргарлик бошланибди экан

Шавкат Мирзиёевнинг Умра сафари бўйича каналимизда кузатинг

@Bastomiy_uz
1.0K views18:39
Ochish/sharhlash
2022-08-18 21:29:17
#Тезкор #Live
Шавкат Мирзиёев учун Каъбатуллохда катта тайёргарлик қилинмоқда

@hazratnavoi_uz
1.9K viewsedited  18:29
Ochish/sharhlash
2022-08-17 19:00:24
Шавкат Мирзиёев мусулмон оламининг энг муқаддас масжидларидан бири Масжид-ул-Набавий ҳудудидаги Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) дафн этилган Равзаи Муборакни зиёрат қилди.

Президентимиз энг олий мартабали меҳмонларгагина киришга рухсат бериладиган Оиша (р.а.) онамизнинг Ҳужраи-Саодатларига кириб, Ўзбекистон халқи номидан Пайғамбаримизга (с.а.в.) саломларни етказдилар.

Шунингдек, ушбу муборак масканда дафн этилган халифалар Абу Бакр Сиддиқ (р.а.) ҳамда Умар ибн Хаттоб (р.а.) ҳаққига дуо қилдилар.

Яратгандан Ватанимиз, халқимиз фаровонлигини сўраб кўпдан кўп дуо қилдилар.

@hazratnavoi_uz
3.3K viewsedited  16:00
Ochish/sharhlash
2022-08-17 17:38:19
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийга келиб, икки ракат намоз ўқиди

Давлат раҳбари Ўзбекистон халқига тинчлик ва фаровонлик тилади.

@hazratnavoi_uz
1.9K viewsedited  14:38
Ochish/sharhlash