Get Mystery Box with random crypto!

Уйда хам доим сажда килиб Аллохдан углини соглигини тилаб дуо | 🌹Hayotiy Hikoyalar🌹

Уйда хам доим сажда килиб Аллохдан углини соглигини тилаб дуо киларди. Факат шундан кейин угли Кодирнинг соглиги уз урнига туша бошлади. Ва бир хафта утгач соппа сог булиб оёкка туриб кетди. Набираси Нозимачани энди уша амаки хонаси деразасидан караб безовта килмайдиган булди.
Холам энди Навоийга бир йилда икки уч марта бориб, углини кабрини тозалаб зиёрат килиб ва уз навбатида гулларни хам парвариш киладиган булди. Буни килиш шарти билан эмас балки чин кунгилдан бажарди. Чунки бошка хеч ким Нодирни кабрини тозалаш у ёкда турсин хаттоки зиёрат хам килмасди.
Уша вокеадан кейин туккиз йил утди. Кодир бизнесда катта ютукларга эришди. Нимаки иш килмасин барчасини Аллох баракасини бериб, ишларини ривожлантирди. Шу орада оилада Хасан ва Хусанлар хам дунёга келди. Улар жуда бахтиёр яшашарди.
Кунлардан бир кун паркда Кодирни рафикаси уч боласи билан сайр килиб юришганда, текис жойда йикилади ва хушини йукотади. Уша вактда етти ойлик хомиладор эди. Уни касалхонага олиб боришди. Кизча муддатидан анча олдин тугилди. Холамни айтишича чакалокнинг огирлиги атига 1300 грамм эди. Энг енгил вазн эди. Яна купгина камчиликлар билан тугилганди. Хаво етишмай нафас олиши кийинлашганлиги сабаб уни ваакумда саклашди. Ота онасига ва бувиси яъни холамга факат Аллохга дуо килиб жонланиб кетишини сурашдан бошка иложлари колмаганди.
Чакалок жуда кучсиз булиб, хамшира кизни айтишича хаётда яшаш учун узида куч топа олмаётгандек эди. Уни жонланиб кетишига ёлгиз Аллох мадад бера оларди холос. Холам хар куни номоз укиб сажда килиб согайиб кетишини ният килиб Аллохдан мадад сурарди.
Бир кун тушида олдинги эски уйига бориб колган холам, гул экилган жойда катта угли утирган эмиш. У тилга кириб:
-- Онажон куркманг, мен уша набирачангизни кулидан махкам тутиб турибман. Мени рухимни тинчлантириб, отам ёнига олиб бориб эккан гул туфайли мен сиздан розиман. Аллох узи панохида набирачангизни асрайди!- дермиш.

​​Аллохга килган нолалар ва дуолар натижасида ва колаверса врачларнинг хам хатти харакатлари билан чакалок жонланиб согая бошлади. Чакалокда хаётга булган кизикиш уйгонди, кулчалари ва оёкчаларини кимирлата бошлади. Олдин эса худди жонсиздек ётарди. Икки ярим ой касалхонада ётгандан сунг уйга жавоб беришди. Врачларнинг купгина сайи харакатлари ва масажлари билари билан ижобий натижага эришди.
Бола узини била бошлагач, доим ким биландир хаёлан уйнай бошлади. Бир нуктага тикилиб турар, кимгадир кулчасини узатарди. Кулиб уйнар, доим хушчакчак буларди.
Мана уша ёввойи атиргул бахтсизлик хам ва бахт хам узи билан олиб келаркан....
Барчамизни Аллох уз панохида асрасин деб....

Тамом.

Крик Души Шухрат

༺ ༻ ༺ ༻
ДУСТЛАРИНГИЗГА ХАМ УЛАШИНГ...
ХИКОЯЛАРНИ Сарасини укиб борасиз...

https://t.me/joinchat/Udc73depuaDm7l9Q