Get Mystery Box with random crypto!

Балки келинни қайтарармиз, болам?- Зиёда хола ўғлига интиқ тер | 🌹Hayotiy Hikoyalar🌹

Балки келинни қайтарармиз, болам?- Зиёда хола ўғлига интиқ термулди.- Қушнинг ҳам ини бузилмасин, дейишади-ку, болам...
Қўйинг, онажон...Синган пиёлани чегалаб бўлармиди? Ҳар ким истаганича яшагиси келади...- Алиёр онасига севимли хотини бир йил ичида икки марта касалини юзига солганини, ҳатто “Бу дард наслдан наслга ўтар экан, мен бир кун пес боланинг онаси бўлишни истамайман” деб ҳомиласини ҳам аборт қилдирганини айтолмади. Шундоқ ҳам ўғлининг дарду ҳасратида куйиб адо бўлаётган онасини ўртагиси келмади.
Шаҳрибону келинлик нарсаларини ҳам олиб кетмади. Алиёр собиқ хотинининг сеп-сарпосини машинага юклаб олиб бориб ташлади.
@hayotiy_hikoyalari
Ажрашиш ҳаётнинг сўнгги йўлаги эмас экан. Ҳаёт давом этар экан. Алиёр онасининг қабатида туриб, синглисини узатди, укасини уйлантирди. Ўқишни тугатиб шаҳарда ишлаб қолди. Шаҳрибону ҳам қўшни туманга узатилиб кетди.

Хизмат сафари билан пойтахтга кетаётиб поездда кекса бир одам билан ҳамроҳ бўлиб қолди. Гап орасида ҳожи отахон доришунос олим, табиб эканлигини, Сурхондарё томонлардан эканини, бу шаҳарга иш юзасидан келганини гапирди. Алиёр Ҳизрга йўлиққандек севиниб, отахонга бир неча йилдан бери ўзини азоб бераётган дарддан сўз очди.

Ота-онанг ҳаётми?- Табиб отахон Алиёрга синовчан тикилди.
Дадам 13 ёшимда бахтсиз ҳодиса туфайли ўтиб қолганлар. Онам Аллоҳга шукр, ҳаётлар...
Онанг сендан розими, болам?
Алиёр кулимсираб елка қисди:

Билмадим, онамни ҳеч хафа қилмаганман. Дадамдан кейин онамга суяниб қолганмиз. Уларни норози қиладиган иш қилмайман...
Баракалла, қобил фарзанд экансан, улим... Бу гапларни сўраганимга хафа бўлма, улим, дардингни давоси бор. Мен сенга бир-икки тавсиялар бераман. Ихлос қилсанг, шояд Роббим дардингнинг давосини берса. Қадимда табиб боболаримиз “Танасига оқ тушган одам отасига “оқ” бўлмаган бўлса, у бирор бир касаллик асорати туфайли пайдо бўлган бўлса, албатта соғаяди” деганлар. Даволаган беморларим орасида шифо топганлари ҳам анчагина...
Мени ҳам даволайсизми? Бутунлай соғайиб кетаманми?..
Даволашга ҳаракат қиламан. Шифо топишинга, бу дарддан буткул халос бўлишинга ишонишинг керак. Ва албатта қатъий парҳез тутишинг лозим. Агар иродали бўлсанг, бир-икки йилда худди кўрмагандек соғайиб кетасан...

Берироқ кел-чи, болам, кела қол, уялмасанг-чи, ахир ўз фарзандимсан-ку! Ўз кўзим билан кўрайин...- Зиёда хола ўғлининг бир пайтлари оқ доғи бўлган баданига оҳиста силай бошлади.- Ҳой, Алишер, кўз ойнагимни олиб кел, тезроқ бўла қолсанг-чи!.. – Онаизорнинг кўз ёшлари қуюлиб келар, бармоқлари ҳаяжондан дағ-дағ қалтирар эди.- Аллоҳим, ўзингга шукр! Мен шўрликкинанинг “Оҳ”имни эшитганинг, дуоларимни ижобат қилганинг учун ташаккур. Буткул умид узгандим-а. Бир умр кўнглим кемтик эди. Давраларда гапга аралашолмасдим. Кўнглим ярим, томоғимни йиғи бўғиб келди. Ҳеч бир онанинг боласи дард чекмасин! Кўчага чиқсам одамлар “Анави хотиннинг боласи пес” деб бармоқ ниқтаб кўрсатадигандай эди. Юрагим ҳар лаҳзада минг бўлакка бўлинар, ҳатто уйқумда ҳам хўрсиниб “оҳ” тортардим. Касални ҳам айб дегувчилар, Аллоҳ берган дарддан ирганувчилар ҳам бор экан. Юрагимга наштар санчмагани қолмади. “Дард берган шифосини ҳам беради!” деганлари рост экан. Болам, шифо топганинг муборак бўлсин! Кўрган- кечирганинг шу бўлсин, орқада қолсин болам!..
Зиёда хола қувончдан дам йиғлар, дам Аллоҳгу шукрона айтиб ёқасига туфлаб қўярди.
@hayotiy_hikoyalari
Ҳали муолажа тўлиқ тугагани йўқ, онажон...- Алиёр хижолатомуз жилмайди.- Табиб отахон парҳезга икки-уч йил қатъий амал қилишимни айтдилар. Тузалиб кетган бўлса ҳам доғ бўлган жойларга анжир япроғининг сутини суртишим керак экан. Кўчадан овқатланишим қатъиян мумкин эмас экан. “Қора седана, асал егин, зайтун ёғи ичиб юр” дедилар. Бу касаллик ошқозон-ичакда муаммо бўлса, кейин кўп ҳолларда асабийлашишдан пайдо бўлар экан...
Ҳа болам, аслида ҳамма дарднинг келиб чиқиши асабдан...
Зиёда хола оҳиста шивирладию ўғлига бу дард ёпишган кунларни эслади. Йигирма йилча олдин ун тортадиган тегирмон қилишганди. Эри Нурмат ака уззукун тегирмонда ун тортар, баъзан мижоз кўпайиб кетса тунлари тонгача тегирмон бошида қолиб кетарди.