Get Mystery Box with random crypto!

ОТИЛГАН ТОШ Кунларнинг бирида бадавлат бир ёш эркак ўзининг я | hayotformulasi

ОТИЛГАН ТОШ

Кунларнинг бирида бадавлат бир ёш эркак ўзининг янги харид қилиб олган чет эл машинасида елиб учиб борар эди. Уни кайфияти аъло ва завқ билан мусиқа тинглаб борар эди. Йўл четида ўтирган болаларни кўрдида машинасини секинлаштириб ўтиб яна тезликни оширмоқчи эди. Шу вақт машинасига келиб бир тош урилди. Машинасини тўхтатган эркак жахл билан машинасидан тушди-да, тош отган болакайни ёқасидан олиб силтаб бақира бошлади:

"Ахмоқ бола. Қайси калланг билан машинамга тош отдинг. Биласанми бу машина қанча туришини?”

Шунда болакай кўзида ёши билан қалтироқ овозда деди:

"Узр, амаки. Мен сизга ва машинангизга ёмон ниятда тош отмадим. Мени кечиринг. Мени акам ногиронлар аравасидан йиқилиб тушдилар. Мен акамни кўтариб аравага ўтказишга кучим етмади. Бир неча соатдан буён ўтган машиналардан ёрдам сўрадим, аммо ҳеч ким тўхтамади ҳам, ахамият ҳам беришмади. Кейин мажбур бўлдим шундек йўл тутишга. Бўлмаса сиз ҳам тўхтамас эдингиз”.

Машина хайдовчиси ногирон болакайни аравасига ўтказар экан, томоғига захарли тош тиқилгандек эди. Кўзларидан беихтиёр ёши шашқатор оқар эди. У одам ушбу машинасида бир неча йил юрди. Ҳар гал машинасини таъмирлаш учун берганида ўша тошдан қолган изни асло таъмирлатмас эди.

Сабаби: ўша тошни изи унга одамийлик ҳақида сабоқ берар эди.
Агар сен атрофингдигиларни унсиз, фарёдсиз қалб оғриқларини ҳис этмасанг, сенга ҳам тош отилади.

@hayotformulasi