2021-02-07 22:40:00
Оқилу доно одамлар ўзгаларнинг шахсий масалаларига аралашиб, ўзларини тиқиштирмайдилар. Кераксиз нарсаларга ўзларини уриб, «чақирилмаган меҳмон» бўлмайдилар. Ҳадиси шарифда: «Кераксиз нарсаларга аралашмаслик киши Исломининг гўзаллигидандир», дейилади.
Имом Мужоҳид раҳимаҳуллоҳ айтади: «Биродарингиз билан учрашганда, «қаердан келаяпсиз?», «қаерга бораяпсиз?», деб сўраманг, унга қаттиқ тикилиб қараманг.
Аъмаш раҳимаҳуллоҳ айтади: «Биз кўрган улуғлар биродари билан бир ой кўришмаган бўлса ҳам, «аҳволингиз қандай?», дегандан бошқасига ўтмасдилар.
Оқил мусулмон ахлоқли бўлгани учун, биродарини ноқулай аҳволга солмайди.
@HavaskorTarjimonlar
672 viewsعابد بن ثابت عبد الحميد Obidxon, edited 19:40