Get Mystery Box with random crypto!

АҚШ ПРЕЗИДЕНТИГА ОЧИҚ МУРОЖААТ 22.08.2022 й. Куни кеча АҚШнин | Ҳарбий-сиёсий мавзуга оид янгиликлар ва таҳлилий мақолалар

АҚШ ПРЕЗИДЕНТИГА ОЧИҚ МУРОЖААТ
22.08.2022 й.

Куни кеча АҚШнинг бир гуруҳ экспертлари, ҳарбий мутахассислари ва дипломатик корпус ходимлари ўз юртининг президенти Жозеф Байденга очиқ хат ила мурожаат қилишди. Ўз мактубида улар президентни Украинага берилаётган ҳарбий ёрдам кўламини зудлик билан оширишга даъват этишди.

Байденга йўлланган ушбу хатда гап Украинада кечаётган уруш энг юқори чўққисига етгани, Украинани қўллаб-қувватлаш айнан АҚШ манфаатларига жавоб бериши ҳақида бормоқда.

Қўшма Штатларнинг 20 нафарча эксперти Байденнинг маъмурияти АҚШ иттифоқчиларининг сафини муваффақиятли жипслаб, Украинанинг шонли Қуролли Кучларига сезиларли даражада ҳарбий ёрдам берганини, бироқ шунга қарамай, ушбу маъмурият тегишли ҳукуматларга НАТОнинг узоқ муддатли истиқболга қаратилган иштироки жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланиш имконини берадиган стратегик туртки етарлича шаклланишига эриша билмаганини алоҳида таъкидлаб ўтди.

«Байденнинг маъмурияти Украинага Россия қўшинларини мураккаб вазиятга туширган, бироқ босиб олинган ҳудудларни тарк этмайдиган даражада бераётган ёрдами ила деярли қўлга кирган ғалабани бой бериб қўйиши мумкин», - дейилади мактубда.

Бундан ташқари, хатда билдирилган танқидий фикрга қараганда, Қўшма Штатлар ўрис эскалациясига сабабчи бўлмаслик борасида ҳаддан ортиқ эҳтиётлик қилар экан, стратегик ташаббусни Россия президенти Владимир Путинга бериб қўйиш билан бир вақтда, тажовузни тўхтатиб, музокарага жиддий ёндашиш борасида расмий Москвага нисбатан кўрсатаётган тазйиғини сустлаштирмоқда.

Экспертларнинг сўзларига қараганда, Кремлнинг Украинага қарши олиб бораётган империалистик уруши – украин миллатига нисбатан содир этилаётган геноцид бўлибгина қолмай, АҚШнинг хавфсизлиги ва равнақига нисбатан ҳам солинаётган таҳдиддир.

«Америка тамойиллари-ю, миллий манфаатлари Россия қўшинларини февраль ойигача эгаллаган марраларига қайтариш, ўрисни учинчи марта тажовуз қилишдан тийиш учун етарлича кучли жавоб қайтарилишини талаб қилади», - қўшимча қилишди мактуб муаллифлари.

Айни дамда Россиянинг террор армияси Украина шарқида гуруҳларга қайта тизилишга, жанубда эса Украина Қуролли Кучларига Херсонни жанг билан қайтариб олишга тўсқинлик қилишга уринмоқда. Шу сабабдан ҳам, америкалик мутахассисларнинг фикрича, Украина ўрис газандалари устидан ғалаба қозониши учун иттифоқчи давлатлар ушбу юрт армиясини зарурий жанговар воситалар билан ўз вақтида ва етарлича таъминлашлари керак.

«Мазкур қуролли можаронинг стратегик танаффуслар ила чўзилиши Путинга ўз қўшинини қайта тизиб, куч-қудратини тиклаб олишга, Украинага ва унинг сарҳадларидан ташқаридаги ҳудудларга янада кўпроқ зарар етказишга имкон беради, холос», - дейилади хатда.

Модомики, Путин Иккинчи жаҳон урушидан кейин барпо этилган глобал хавфсизликни йўққа чиқаришга қаратилган ревизионистик ташқи сиёсат юритаётган экан, хавфсизлик масаласи АҚШ учун янада муҳим аҳамият касб этади. Ваҳоланки, Кремлда ўтирган диктаторнинг тажовузкор режалари Украинанинг ўзи билан якун топмайди.

«АҚШ ва НАТО ўзини кўрсатадиган вақт етди. Ўзини кўрсатадиган жой эса Украинадир. Зеро, Украина аҳолиси бир нарсани аниқ англаб етди – ё Путинни енгиш керак, ё миллий мустақилликни қўлдан бой бериб, Ғарбга интилаётган алоҳида миллат сифатида батамом барҳам топиши керак. Агар Украина зарурий қурол-аслаҳа тизимларига эга бўлиб, иттифоқчиларидан иқтисодий ёрдам олиб борса, Россия устидан ҳеч шубҳасиз ғалаба қозонади», - таъкидлаб ўтишди мактуб муаллифлари.

Америкалик экспертлар ўз президентини Украинага, ушбу юрт эҳтиёж сезаётган барча воситаларни тақдим этишга даъват этишди. Бундай воситалар жумласига қуйидагилар киради: