Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон маҳсулотлари Хитойда машҳур Бу ҳақда Хитойда ўтказ | Harbiy blok ️

Ўзбекистон маҳсулотлари Хитойда машҳур

Бу ҳақда Хитойда ўтказилаётган кўргазмада ШҲТ расмийси Сиан Чжэцянь маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон товарларига талаб йилдан-йилга ортиб бормоқда.

Кўргазма Хитойнинг “Бир камар, бир йўл” ташаббуси доирасида ўтказилмоқда. У якшанба куни тугайди. Ўзбекистон павилёни учун энг катта – 630 квадрат метрлик майдон ажратилган.

Кўргазмада Ўзбекистондан маҳсулот импорт қиладиган корхоналар ҳам иштирок этди.

“Компаниямиз Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган қандолат маҳсулотларини Хитойга олиб киришни бошлади. Улар жуда машҳур, сифати билан истеъмолчилар ишончини қозонмоқда. Яқин келажакда биз буюртмаларимизни уч баробар оширишни режалаштирмоқдамиз”, – дейди “Суйфэньхэ Динхон” савдо компанияси директори Мин Синь.

#coment
@harbiyblok