Get Mystery Box with random crypto!

Кобул масжидидаги кучли портлаш Ўзбекистон ТИВ Афғонистонда к | Harbiy blok ️

Кобул масжидидаги кучли портлаш

Ўзбекистон ТИВ Афғонистонда кеча юз берган теракт юзасидан баёнот берди.

“17 август куни Кобул масжидларидан бирида кечки намоз пайтида содир этилган портлаш натижасида кўплаб инсонларнинг ўлими ва жароҳатлангани тўғрисидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдик.

Мазкур террорчилик хуружини қатъий қоралаймиз ҳамда ушбу ваҳшиёна хатти-ҳаракатнинг ташкилотчилари ва ижрочиларини аниқлаш бўйича барча чоралар кўрилишига умид қиламиз.

Ҳалок бўлганларининг оилалари ва яқинларига чин дилдан ҳамдардлик билдириб, жабрланганларнинг соғайиб кетишини тилаймиз”, - дейилган баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, портлаш чоршанба куни Кобул масжидида шом намози вақтида содир бўлди. Натижада 21 киши ҳалок бўлди, 23 киши жароҳат олди.

#coment
@harbiyblok