Get Mystery Box with random crypto!

Хитойнинг Тайванни бирлаштиришга, AҚШ-Хитой муносабатларга таъ | Harbiy blok ️

Хитойнинг Тайванни бирлаштиришга, AҚШ-Хитой муносабатларга таъсири

“Хитой Тайванни ўраб турган денгиз ва ҳаво ҳудудида ўтказган кенг кўламли жонли ўқ отиш тугади. Бироқ денгиз флоти ва ракета кучларининг Тайванга қарши куч кўрсатиши бу ҳаракатлардан хавотир уйғотди. AҚШ ва Хитой муносабатларга салбий таъсир кўрсатади”,- дейди эксперт Чжао Тонг. AҚШ Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелоси ўтган ҳафта Пекиннинг огоҳлантиришларига қарамай Тайванга ташрифидан сўнг, Хитой бир ҳафта давомида Тайванни ўраб турган сув ва ҳаво ҳудудида кенг кўламли жонли ўқ отиш машқларини ўтказди. Пекин Пелосининг Тайванга ташрифи AҚШ-Хитой муносабатининг сиёсий пойдевори ва ўзаро ишончига путур етказганини эълон қилди. Хитой AҚШ билан ҳарбий ҳамкорлик узишини эълон қилди.
“Ушбу инқироз Хитойнинг миллий бирлашишга фақат мажбурлаш усуллари орқали еришиш мумкин деган қарашларини кучайтирди”, - дейди Ч.Тонг.

#coment
@harbiyblok