Get Mystery Box with random crypto!

Кузнинг ёмғирли ҳавосида иссиқ чой билан сифатли телеграм кана | Ilyos Safarov

Кузнинг ёмғирли ҳавосида иссиқ чой билан сифатли телеграм каналларни кузатишга нима етсин? Ўзим кузатиб борадиган энг сара телеграм каналларни тавсия қилмоқчиман!

@xatoliklar — ўзбек тили жонкуяри, таржимон, муҳаррир, копирайтер, «Тўғри копирайтинг» курси муаллифининг матнлар билан ишлашга оид блоги.

@GeoSiyosatuz - Геосиёсий майдондаги энг сара мақолалар, янгиликлар, статистикалар бериб боради.

@GeoPolitico - Сиёсатни тушуниш учун сиёсатшуносликда ўқиш шарт эмас. Яхши сиёсий канални кузатиб боришнинг ўзи етарли. Сифатли ва саноқли сиёсий каналлардан бири.

@KamoliddinRabbimov_rasmiy  - замонавий ўзбек сиёсатшунослик соҳасининг асосчиларидан бири, етук мутахассис Камолиддин Раббимовнинг расмий телеграм саҳифаси.

@OrifTolib – ижодкор, тил амалиётчиси Ориф Толиб саҳифаси. Канал – тил ва имло борасида катта хазина. Саҳифани мунтазам кузатиб борсангиз, билимларингиз ўз-ўзидан ортаверади.

@HamidSodiquz  -  сиёсатшунос, ҳуқуқшунослик соҳаси мутахассиси Ҳамид Содиқнинг расмий телеграм саҳифаси.

@haqiqatdaIlyos  -  Kun.uz мухбири Илёс Сафаровнинг шахсий телеграм канали. Канал орқали журналист фаолияти, унинг жамият ҳаётидаги долзарб мавзуларда қилган интервьюлари, шунингдек, ўзбек тили ҳамда экологик муаммолар борасидаги таҳлилий фикрлари билан танишиб боришингиз мумкин.