2024-01-05 18:49:26
Ҳарорат кўтарилганда нималар қилиш керак?
Шифокор Ҳилола Жумаева:
Ҳарорат организмнинг жавоб реакцияси ҳисобланади. Организмга турли бактерия ва вируслар тушганда иммун тизими уларга қарши курашади ва бу жараённи ҳарорат кўтарилиши орқали билдиради. Бунда биринчи навбатда ҳароратни ўлчаш лозим. Ҳарорат 38 даражадан паст бўлса:
Беморни ётқизиш, турли жисмоний фаолиятларни чеклаш;
Хона ҳарорати мўтадил бўлиши керак;
Беморга тез-тез суюқлик ичириш:
Асалли, занжабилли ва лимонли чой ичириш;
Бемор танасини совишига имкон бериш (иссиқ нарсаларни олиб ташлаш);
Бошига музли халталар қўйиш;
Иситувчи ускуналардан фойдаланмаслик тавсия этилади.
38 даражадан юқори бўлганда иситма туширувчи дори бериш мумкин. Бемор танасини спирт билан артиш ва чўмилтириш тавсия этилмайди. Болаларда ҳарорат 38 даражада юқори бўлса, ҳарорат кўтарилиши 1 кундан ортиқ давом этса, шифокорга мурожаат қилиш лозим.
@Hamshiralarga
каналига аъзо бўлинг!https://t.me/+kQ9lXOm5fYBlYWNi
13.5K viewsedited 15:49