Get Mystery Box with random crypto!

Оналар билиши зарур! Ахбор Аъзамов, соғлом ҳаёт тарғиботчис | Hamshiralarga 🌹(Testlar)

Оналар билиши зарур!

Ахбор Аъзамов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси

Болалар ўлимининг энг кўп тарқалган сабаби нафас олиш аъзолари касалликларидир. Бу оналарга болаларга нисбатан эътиборли бўлишни талаб қилади.

Йўтал, иситма, бурун оқиши, томоқ оғриғи ёки боланинг қийналиб нафас олиши шамоллаш белгилари ҳисобланади. Уни ўз вақтида ва тўғри даволамаслик, зотилжамга ўтиб кетишига олиб келади ва бу оғир ҳолатларга олиб келади.

Агар она қуйида кўрсатилган бирор белгини болада сезса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиши зарур:

нафаси тезлашса;
нафас олиш қийинлашса;
иситма қилса;
суюқлик ича олмаса ёки эма олмаса;
умумий аҳволи ёмонлашса.

@Hamshiralarga каналига аъзо бўлинг!

https://t.me/+kQ9lXOm5fYBlYWNi