Get Mystery Box with random crypto!

ЎЗБЕКИСТОНДА ДАНАКCИЗ АНОР МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИЛМОҚДА Ўзбекистонда | HAMKOR PRESS

ЎЗБЕКИСТОНДА ДАНАКCИЗ АНОР МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИЛМОҚДА

Ўзбекистонда барча тоифадаги хўжаликларда жами 15,5 минг гектар анорзорлар мавжуд. Ҳосилли анорзорлар 6,4 минг гектар ва янги анорзорлар 9,1 минг гектарни ташкил қилиб, уларнинг ўртача ҳосилдорлиги 160-170 центнерни ташкил этади.

Айни пайтда Қува туманида анорнинг 30 дан ортиқ нави парваришланмоқда. Етиштирилган ҳосилнинг ички еҳтиёждан ортган қисми Корея, Россия ва бошқа мамлакатларга экспорт қилинмоқда. “Қува анори агрофирмаси” анорчилик кластери ташкил этилган бўлиб, унга жами 409 гектар ва 56 та анор етиштирувчи фермер хўжаликлари бириктирилган. Бугунги кунда боғбонлар Фарғона вилоятининг Қува туманида анорнинг антиқа — данакcиз (уруғсиз) навини маҳаллийлаштириш ва кўпайтириш билан шуғулланишмоқда.
Ушбу анор мазаси билан ҳам бошқаларидан фарқ қилади. Фермер хўжалигида парвариш қилинаётган данакcиз анор нави Ўзбекистоннинг тупроқ-иқлим шароитларига мослаштирилган III авлод ҳисобланиб, ҳозирги кунда ҳар бир тупдан 50-100 килограммгача ҳосил олинмоқда.
Жорий йилда фермер хўжалиги дала майдонларида янги анорзорлар ташкил қилиш учун 10 мингдан зиёд данакcиз анор кўчатлари парвариш қилинмоқда.
Аввалроқ Ўзбекистонда сариқ рангли тарвуз етиштирилаётгани ҳақида хабар берилган эди.