Get Mystery Box with random crypto!

Хитой: TESLA СОТУВИ РЕКОРД Reutersнинг хабарига кўра Tesla | HAMKOR PRESS

Хитой:

TESLA СОТУВИ РЕКОРД

Reutersнинг хабарига кўра Tesla сентябрь ойида Шанхайдаги заводида ишлаб чиқарилган 83 135 та электромобилни харидорларга етказиб берди.

Бу Хитойдаги Америка компанияси учун янги савдо рекордидир.
Электромобилларни сотиш бўйича аввалги рекорд жорий йилнинг июнь ойида ўрнатилган эди. Ўшанда компания деярли 79 мингта автомобиль сотишга муваффақ бўлган. Сентябрдаги сотувлар август ойига нисбатан 8 фоизга, ўтган йилга нисбатан 48,4 фоизга юқори бўлди.
Аввалроқ Tesla компанияси учинчи чоракда етказиб бериш ҳажмини олдинги уч ойга нисбатан 34,5 фоизга оширгани ҳақида хабар берилган эди.
Компаниянинг электромобиль ишлаб чиқариш кўрсаткичи рекорд даражадаги 343,83 мингтага етган.