Get Mystery Box with random crypto!

Halovat.uz

Telegram kanalining logotibi halovatuz — Halovat.uz H
Telegram kanalining logotibi halovatuz — Halovat.uz
Kanal manzili: @halovatuz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 817
Kanalning ta’rifi

🕌 ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ
Н..В..Р..К.
Rasmiy👇
@Halovatuz
Фикр мулоҳазалар учун админ:
👉🏻 @Halovatuzadmin

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-12-25 21:20:56 ибрат

Садақанинг фойдалари:

• Фаришталар молинга барака тилаб дуо қиладилар.
• У сенинг шайтонлар устидан ғалабангдир.
• У Аллоҳ азза ва жалланинг ғазабини ўчиради.
• У ҳар бир касалликка даво ва шифодир.
• У сенинг обрў ва ҳурматингни сақлайди.
• У сенинг ўлим олди хотимангни гўзал қилади.
• Садақанг тўсиқ бўлиб сени дўзахдан ҳимоя қилади.
• У қиёмат куни сенинг соябонингдир.
• У сенинг мол-мулкингни зиёда қилади.
• У қалбинг қаттиқлигини юмшатади.
• Садақа қабр азоби ва оловидан сақлайди.
• У хато ва гуноҳларингни ўчиради.
• У садақа берувчидан ва унинг яқинларидан балони даф қилади.


@Halovatuz
150 views18:20
Ochish/sharhlash
2022-12-25 18:00:46 ПАЙҒАМБАРИМИЗ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ЗУҲДЛАРИ

Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламнинг зуҳдлари дунёни фонийлигини, унинг тезда ўтиб кетишини, озуқаси озлиги ва умрини қисқалигини билган кишининг зуҳди эди.
Охиратнинг боқийлигини, Аллоҳ таоло унда валийларига доимий неъматларини тайёрлаб қўйганлигини, буюк ажр борлиги ва унда абадий қолиш борлигини билган кишининг зуҳди эди.
Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламга дунёдан фойдаланиш кенг қилиб қўйилган бўлсада, агарда тоғларни тилло ва кумуш бўлишини хоҳлаганларида тилло ва кумуш бўлиши мумкин бўлсада дунёдан нафас тўхтаб қолмаслиги учун етарли бўлган ва ташвишу оғирликларни кетказадиган миқдордан бошқасини рад этдиларда зуҳд ва камсуқумликни афзал кўрдилар
У зот гоҳида оч юрар, ойлаб уйларида қозон осилмас, баъзи кунлар давомида очликни қондирадиган даражада хурмо ҳам топилмай оч юрар эдилар.
У зот ҳеч бир вақт кетма кет уч кунгача арпанинг унидан бўлган нондан қорнилари тўймаган. Кўпинча сутнинг ўзи билан кифояланар, токи Аллоҳга йўлиққунларича бир кун тўқ ва бир кун оч бўлар эдилар.
У зот бўйронинг устида ётар эдилар ва ёнбошларида бўйронинг изи қолар эди. Очликдан қорниларига тош боғлаб олар ва кўпинча саҳобалар у зотнинг юзларидан очликларини билиб олишар эдилар.
У зотнинг уйлари лойдан, ичи тор ва шифти паст эди. Бир куни совутларини гаровга қўйиб, бир яҳудийдан ўттиз соъ арпа олиб турдилар. Кўпинча кўйлак ва изор билан кифояланар эдилар. Ҳеч бир вақт таомни пешхонда (овқатланиш столи) емаганлар. Кўпинча саҳобалар Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламга таом юборар эдилар. Буларнинг барчаси нафсларини дунё кирларидан асраш, динини ҳимоя қилиш ва Роббисининг ҳузуридаги ажрнинг комил бўлиб қолишлиги ҳамда Мавлосининг “Ва тезда Роббинг сенга ато қиладир ва сен рози бўлурсан” (Зуҳо сураси 5-оят) деган ваъдаси у зотга рўёбга чиқиши учун эди.
У зот молларни шу қадар тақсимлаб берар эдиларки, ҳатто ўзларига бир дирҳам қолмас эди. Туя, мол ва қўйларни саҳобалар ва бошқаларга шу даражада бўлиб берар эдиларки, ўзларида на туя, на мол ва на қйў қолар эди. Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Агар менда Тиҳома чуқурларининг дарахтлари мислича мол дунёим бўлганида уни тақсимлаб берар эдим. Сўнг сизлар мени бахил, ёлғончи ва қўрқоқ, иродасиз деб билмасдиларингиз”.
Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам қаср бино қилмадилар, мол-дунё йиғмадилар, у зотнинг хазиналари ҳам меваси ейиладиган боғлари ҳам бўлмаган. У зот ўзларидан сўнг боғ ва экинзор ҳам қолдирмадилар. У зот дедилар: “Биз мерос қолдирмаймиз, бизнинг қолдирган нарсамиз садақадир”. (Бухорий ривояти 3093-ҳадис)У зот доимо сўзлари ва амаллари билан мусулмонларини дунёда зуҳдга ҳамда охиратга тайёрланиш ва амал қилишга даъват қилар эдилар.
У зотга подшоҳлик ила росул бўлиш ва оддий инсон бўлиб росул бўлиш ихтиёри берилганида, у зот оддий инсон бўлиб росул бўлишни ихтиёр қилганлар.
Дунёдаги зуҳдларининг яна бир кўриниши, у зотнинг сахийликларидадир. Ҳеч қачон сўровчини қайтармас ва тўсмас эдилар. Дедиларки, дунё Аллоҳ таолонинг ҳузурида чивиннинг қанотичалик арзимас ва баробар эмас. Ҳадисда: “Дунёда ғариб ёки бир онлик ўтиб кетувчи каби бўл”, деганлар. (Бухорий ривояти 6416-ҳадис)
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам зуҳд борасида яна шундай марҳамат қилганлар: "Дунёда зоҳид бўл Аллоҳ сени яхши кўради. Инсонлар ҳузурида зоҳид бўл инсонлар сени яхши кўришади".


@Halovatuz
185 views15:00
Ochish/sharhlash
2022-12-25 15:25:08 ​​​​​​​​Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам ўттизта балодан паноҳ тилардилар.

“Аллоҳим, сенинг номинг билан,
1. Ожизликдан.
2. Дангасаликдан.
3. Қўрқоқликдан.
4. Бахилликдан.
5. Ўта қариликдан.
6. Бағиртошликдан.
7. Ғафлатдан.
8. Ночорликдан.
9. Хорликдан.
10. Бечораҳолликдан.
11. Камбағалликдан.
12. Кофирликдан.
13. Ширкдан.
14. Фосиқликдан.
15. Бадбахтликдан.
16. Мунофиқликдан.
17. Шуҳратпарастликдан.
18. Риёкорликдан.
19. Соқовликдан.
20. Карликдан.
21. Жинниликдан.
22. Моховдан.
23. Песликдан.
24. Ёмон касалликлардан.
25. Қарзларнинг оғир келишидан.
26. Кишиларнинг устун келишидан.
27. Неъматнинг завол топишидан.
28. Офият ўзгариб, тескарига айланиб кетишидан.
29. Тўсатдан келадиган ўчингдан.
30. Барча ғазабингдан паноҳ тилайман” дея паноҳ сўрардилар.

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!

@Halovatuz
204 views12:25
Ochish/sharhlash
2022-12-25 13:31:26 Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"1. Хушуъсиз ўқилган намозда яхшилик йўқ.
2. Бекорчи сўздан тийилмай тутилган рўзада яхшилик йўқ.
3. Тафаккурсиз ўқилган қироатда яхшилик йўқ.
4. Парҳезсиз илмда яхшилик йўқ.
5. Сахий бўлинмаган молда яхшилик йўқ.
6. Бир-бирини ҳимоя қилмаган биродарчиликда яхшилик йўқ.
7. Бокий колмайдиган неъматда яхшилик йўқ.
8. Ихлоссиз қилинган дуода яхшилик йўқ

  Аллоҳим ҳар бир амал-ибодат,  дуодаримизга ихлосни насиб айлагин.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

@Halovatuz
317 views10:31
Ochish/sharhlash
2022-12-25 13:30:26 Бир донишманддан:
“Банда тавба қилса, унинг тавбаси қабул бўлган ёки бўлмаганини биладими?” деб сўралганида, у: “Бу ишда ҳукм қилмайман, лекин унинг аломатлари бор. Улардан бири - ўзни гуноҳдан холи ва сақланмаган, деб билиш, қалбидаги хурсандчилигини яшириб, маҳзунликни ошкор тутиш, яхшиларга яқинлашиб, ёмонлардан узоқлашиш, дунёнинг озини ҳам кўп деб ва охират амалининг кўпини ҳам оз, деб билиш, Аллоҳдан кафиллигини олган нарсалар билан машғул бўлиш ва Аллоҳ кафил бўлган нарсалардан қалбини фориғ тутиш, тилини сақлаш, доимий фикр ҳамда ғам ва надоматда бўлиш”, деб жавоб берди.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

@Halovatuz
308 views10:30
Ochish/sharhlash
2022-12-25 13:29:13 ЁЛҒОН РИЗҚНИ КАМАЙТИРАДИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ота-онага яхшилик қилиш умрни зиёда қилади. Ёлғон ризқни камайтиради. Дуо қазони қайтаради", - дедилар".
Имом Дайламий ривоят қилган.
 
Шарҳ: Ушбу ҳадисда ёлғоннинг бу дунёдаги зарарларидан бири-ризқни камайтириши зикр қилиняпти. Демак, Аллоҳ таоло ёлғончи кишининг уйидан, корхона бошлиғининг корхонасидан, ёлғончи подшоҳнинг юртидан баракани кўтаради, ризқларини қисқартириб қўяди. Ушбу ҳақиқатни бугунги кун тажрибасида ҳам кўриб турибмиз. Ёлғончилиги билан танилган нусхаларнинг ҳаётига назар солсангиз, ризқи қисқалигини кўрасиз. Улар ўзларининг ёлғончилик сифати уларга бу дунё ва охиратда яхшилик келтирмаслигини теран англаб етишлари керак. Жумладан, бу дунёда ризқлари тор бўлиб, топганлари баракасиз бўлиб, дуч келгандан қарз сўраб юришлари бежиз эмаслигини тушунишлари лозим. Демак, бу дунёю у дунёнинг бахтига эришмоқчи ва икки дунёнинг азоб-уқубатидан, шармандалигидан қутулмоқчи бўлсак, ризқимизнинг кенг ва сероб бўлишини истасак, ёлғондан қутулишимиз лозим экан. Бу ишда каттаю кичик, эркагу аёл, фуқарою амалдор, шоҳу гадо баробар ҳаракат қилмоғи лозим. Ана шундагина яхшиликдан умид қилсак бўлади.

Аллоҳ таоло барчамизни ёлғончиликдан ва ёлғончиларнинг касри-касофатидан Ўзи асрасин!

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

@Halovatuz
303 views10:29
Ochish/sharhlash
2022-12-25 09:55:35 МЎМИН ОЙНАДИР!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мўмин мўминнинг ойнасидир. Мўмин мўминнинг биродаридир. Унинг зое бўлган нарсасини топиб беради ва уни ортидан беркитиб туради», дедилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

Гар ойнага боқсанг, ўзни кўрарсан,
Жавдираб турадиган, кўзни кўрарсан.
Ойна ҳақарот этмас, кўрсатур фақат.
Сенчи, айбни ёпмай ошкор қиларсан.

Ойна айбу камчиликларни кўрсатади ва биз унга қараб ўзимизни тўғирлаймиз, нуқсонимизни зоил этамиз.

Аммо, одамлар орасида азият бериб, ҳақаротлаб, масхара этиб гапирувчилар ҳадисдаги ойна эмас, балки, оятдаги қайтарилган масхара этувчилардир.

Суннатуллоҳ АБДУЛБОСИТ

Дўстларингизга ҳам улашинг

@Halovatuz
311 views06:55
Ochish/sharhlash
2022-12-25 09:53:15 Намоз

1. Бомдод намози - Ўлим қийинчилигини қайтаради,
2. Пешин намози - Маҳшардаги қийинчиликдан қутқаради,
3. Аср намози - Зулматдан нурга чиқаради,
4. Шом намози - Сирот кўпригидан тез ўтишимизга васила бўлади.
5. Ҳуфтон намози - Жаҳаннамдаги азобдан қутқаради.

АЛЛОҲИМ БИЗЛАРНИ НАМОЗНИ МУКАММАЛ АДО ҚИЛУВЧИЛАРДАН ҚИЛГИН

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!

@Halovatuz
166 views06:53
Ochish/sharhlash
2022-12-25 09:50:48 Баъзи бир қўли узун, бой кишиларни шундай деганларини эшитамиз: “Одамларга ҳайронман, жуда кўпчилик олдимга ҳар хил муаммолар билан келиб ёрдам сўрайди. Бировдан ёрдам сўрамасдан ўзини-ўзи эпласа бўлмайдими?!” Бундай шикоятни ўрнига бой кишилар шундай дейишлари мақсадга мувофиқ бўлар эди: “Шунча молу давлатни одамлар ичидан танлаб менга берган Аллоҳга ҳамд ва шукрлар бўлсин. Мени кўпчилик қийналган мусулмонларга ёрдам берувчи кимсалар қаторида қилди. Мени бировлардан ёрдам сўрайдиганлардан қилмади. Қўлимдан келганича, имкон қадар бировларга ёрдам бераман”. Чунки, Аллоҳ хоҳлаган кимсани бой қилади, хоҳлаганини эса камбағар қилади. Бойни муҳтож ва муҳтожни бой қилиш Аллоҳга ниҳоятда осондир. Шундай экан, бировга ёрдамимиз тегишидан хурсанд бўлишимиз ва мана шундай мартабани берган Аллоҳга доимо ҳамд айтиб, бу эзгу ишда пешқадам ва бардавом бўлишимиз керак. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:
“Ким бир мўминдан дунё машақатларидан бирини аритса, Аллоҳ таоло қиёмат куни унинг машаққатларидан бирини аритади. Ким бир камбағалнинг ишини енгиллатса, Аллоҳ унинг бу дунёю охират ишларини енгиллатади. Ким бир мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ унинг айбини дунёю охиратда беркитади, модомики киши биродарини ёрдамида экан, Аллоҳ уни ёрдамидадир” (Имом Термизий ривояти).


@Halovatuz
322 views06:50
Ochish/sharhlash