Get Mystery Box with random crypto!

🌙 JUFTI HALOLIM 🌙

Telegram kanalining logotibi halolim_uz — 🌙 JUFTI HALOLIM 🌙
Kanal manzili: @halolim_uz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 132.35K
Kanalning ta’rifi

#Реклама 👉 @Reklama_Halolim_bot
🧕Аёллар ва оила учун энг керакли мавзулар
📚 Ибратли аудио ва видеолар
❤️ Саломатлик, соғлом ҳаёт
🔥Оила мундарижаси
💌 Бахт формуласи
🤱 Фарзанд тарбияси
👩‍💻Қайнона ва келин муносабатлари

Ratings & Reviews

4.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 10

2023-03-16 08:00:11 #йўл_бўлсин.

Янги асар:

"ЙЎЛ БЎЛСИН..."

Муаллиф: Азизахон Исмоилова.

15-қисм.

     “Аммо...“Кутмадим!” деб хафа қилдингиз! Ўзи... Анави хотунчалишнинг совчисиға жим туриб берғанингиз ўлимдан бадтар эди!” деди ўксинганнамо.  
      “Хафа бўлманг!” дегандек, ортга қайрилмасдан, юзимни хиёл у тарафга буриб рўмолимни сўрадим.
      Дарҳол уни қўлимга тутқазди.



      Арава ортимда келяпти. Қайтяпмиз. Дала тугаб, йўлимизда пана-пастқам маҳаллалар бошланди.
     Нураб ётган деворлар, ҳароб уйлар, шувоқ босган томлар... Қачонлардир ўт қўйилган, гуриллаб ёнган, тўкилиб тушган ва ҳалиям ана шундоқ ҳолида мункайиб турган вайрона кулбалар...
      Бу йўлдан неча бор ўтиб қайтганимни билмайман. Аммо биринчи марта вайроналар ичида ҳам ҳудди ўзим каби қалби гўзал ҳислардан ором топиб яшаётган одамлар борлигини ҳис қилдим.
     Лабим ним табассумдан яшнаб, кўзим бўғотлар ичига кириб-чиқиб, болаларига емиш ташиётган мусичаларнинг енгил парвозидан завқ туйди.
     

ДАВОМИ
5.5K views05:00
Ochish/sharhlash
2023-03-16 06:20:00
Пишлоқли творог симитлари
 
#Таркиби:

 - творог 400 гр
 - Пишлоқ 100 гр
 - Тухум 2 дона
 - 1 тўлиқ стакан ун
 - тухум сариғи
 -зира, кунжут, сепиш учун қизил қалампир

 Агар хамир суюқ бўлиб чиқса, ун қўшинг. Лекин уни ҳаддан оширманг, акс ҳолда берч бўлиб қолади.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
@HALOLIM_UZ    Каналига уланиш учун линкни босинг

https://t.me/joinchat/AAAAAE6bs16dqJCKZbMjeA
5.9K views03:20
Ochish/sharhlash
2023-03-16 05:00:01
БУ 7 ДУОНИ БОМДОД НАМОЗИДАН СЎНГ АЙТИШГА ОДАТЛАНИНГ.


• АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!! •

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

@HALOLIM_UZ Каналига уланиш учун линкни босинг

https://t.me/joinchat/AAAAAE6bs16dqJCKZbMjeA
1.1K views02:00
Ochish/sharhlash
2023-03-16 02:00:00
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

#Найрли тонг

Қайғу берган АЛЛОҲ бахт ҳам беради.
Мартаба-ю, обрў тахт ҳам беради.
Синов имтихонларга қилсангиз бардош.
Охират кунида «ЖАННАТ» беради.

Ҳеч бир кунингиз Аллоҳнинг  зикрисиз ўтишига йўл қўйманг!

   ╭═════════════╮
        Субҳаналлоҳ                   
        Алҳамдулиллаҳ           
        Лаа илааҳа иллаллоҳ
        Аллоҳу акбар
        Астағфируллоҳ            
   ╰═════════════╯

Олам ичидаги  ўз  оламингизни яратинг. Майли, кичик бўлсин, майли, ғариб бўлсин.Лекин чегаралари  бўлсин! Чегарани доим бошқаларга билдириб туринг.
Қалбни посбон қилинг.
Шунда эшигингизга  одамлар эмас, кўпроқ қалблар келади...

Шуҳрат  Ориф

• АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!! •

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
«ЖУФТИ ҲАЛОЛИМ» Каналига уланиш учун линкни босинг

https://t.me/+xphKkP7705M5NjAy
4.2K views23:00
Ochish/sharhlash
2023-03-15 18:20:00
#кечки_қироат

ҚЎЗИЧОҚЛАР СУКУНАТИ.

2-қисм.


анба: унутилган тарих

II БОБ

Мэриленд штати Балтимор шаҳридаги руҳий касал жиноятчилар сақланувчи махсус шифохонанинг эллик икки ёшли раҳбари доктор Фредерик Чилтоннинг хонасидаги узун ва кенг стол устида бирорта ҳам қаттиқ ёки ўткир кесувчи буюм кўзга ташланмасди. Шифохонанинг баъзи ходимлари ушбу столни «ичига сув тўлдирилган хандақ» деб аташса, бошқалари сув тўлдирилган хандақ нима эканлигини ҳам англаб етишмасди


У́КИШ УЧУН ТЕЛЕГРАФ ССИЛКАНИ БОСИНГ
4.7K views15:20
Ochish/sharhlash
2023-03-15 15:00:14 #йўл_бўлсин.

Янги асар:

ЙЎЛ БЎЛСИН...

Муаллиф: Азизахон Исмоилова.

14-қисм.



Тутзор четида турибман. Мамашариф ака ғайрат билан поя ўряпти. Гоҳ ҳиргойи қилади, гоҳ завқ-шавқ билан ўроқ чарҳлайди. Гоҳ олисларга кўз ташлаб, пешонасидаги маржон-маржон терларни сидиради.

“Вафодорим!” дедим, охир дамимда бевафо бўлди...
Билолмайман не айб кўрдики, ул мендин жудо бўлди....

Кўзимни кавлаган халқларға боруб ул ошино бўлди...
Бошимға хонавайронлиғ тушуб қаддим-ай, дуто бўлди...

Мени—рўзи сиёҳни кўргали ул рўшно келсун!

Ўзини билмаганлар айтадурлар: “Ўзга ёр ахтар,
Кўнгулни бевафоға бермагил, бир ғамгусор ахтар,

Агарчи дилрабони топмасанг, дигар диёр ахтар,
Кўнглунгни муддаосин билгудек дилафгор ахтар”.

Мен айтурман: “Кўзимни ўйса ўйсун, ошино келсун!”

(Сувора, Машраб)


ДАВОМИ БУ ЕРДА
5.4K views12:00
Ochish/sharhlash
2023-03-15 14:27:27 Аудио китоб

Омонат ғор сири (#детектив)

уаллиф Нуриддин Исмоилов

28 мб

9-трек (
аввалгиси бу ерда)
     ▁▁▁▁▁▁▁▁▁▁

@HALOLIM_UZ Каналига уланиш учун линкни босинг
https://t.me/joinchat/AAAAAE6bs16dqJCKZbMjeA
5.2K viewsedited  11:27
Ochish/sharhlash
2023-03-15 10:54:46 ​​​​​​《° °》《° °》《° °》

Аёлингизга чиройли муомала ила қандай насиҳат қиласиз?!

Эр тонг саҳарда уйғониб, аёли билан бирга нонушта қилди ва кийимларини кийиб, ишга кетиш учун тайёргарлик кўрди. Кутубхонасига калитларини олиш учун кирган вақт, мактабасининг усти ва телевизорнинг экрани жуда ҳам чанг эканини кўрди-да, хотиржамлик билан аёлининг олдига чиқиб, "суюкли азизам, менга мактаба устидаги калитларимни олиб келинг" деди.
Аёли калитларни олиб келиш учун кутубхонага киргач, чанг бўлиб турган мактабага эрининг

"азизам, мен сени яхши кўраман"

деб чанглар билан ёзилганини кўрди ва хонадан чиқаётиб телевизор экранида ҳам

"ҳаётимнинг мазмуни, мен сени яхши кўраман"

деб чанглар билан ёзилганига гувоҳ бўлди.
Аёли хонадан чиқиб, эрининг ана шундай ёзув ила қилган ишидан юзларида табассум ила калитларни берди ва уй тозаликларига жуда ҳам кўп эътибор қила бошлади.

••┈•┈• ❈• •✾• •❈ •┈•┈••
Бу - аёли хато қилган вақтда ёмон муомала қилмай, балки, хатосини чиройли муомала билан тўғирлайдиган ва маҳзунликни шодликка ўзгартирадиган ақлли, ҳикматли эрдир...

«ЖУФТИ ҲАЛОЛИМ» Каналига уланиш учун линкни босинг

https://t.me/joinchat/AAAAAE6bs16dqJCKZbMjeA
6.6K views07:54
Ochish/sharhlash
2023-03-15 02:00:00
Ассаламу алайкум

Хайрли тонг
Қанчадан қанча ерда машҳур кимсалар борки, осмонда эса номаълум......
Қанчадан қанча ерда номаълум зотлар борки, осмонда эса машҳурдир....
Демак, меъёр ва мезон тақводадир, кучда эмас!

«Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлигингиз – энг тақводорингиздир»

(Ҳужурот сураси, 13 оят).

ДУО : Аллоҳим! Борар жойимизни кенглиги осмонлару ерча бўлган, тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган жаннатдан қилгин.

Омин...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

@HALOLIM_UZ Каналига уланиш учун линкни босинг

https://t.me/joinchat/AAAAAE6bs16dqJCKZbMjeA
7.6K views23:00
Ochish/sharhlash
2023-03-14 19:00:19 Б У Н И Б И Л А С И З М И?

Эркакларнинг мияси ҳажм жиҳатидан аёлларникига қараганда каттароқ. Аммо мутахассисларнинг таъкидлашларича, қарий бориш билан эркаклар мияси аёлларникига нисбатан тезроқ кичрая боради.

Аёллар мияси юқорироқ ҳароратда ишлайди. Бундан ташқари, бирор нарсани ўйлаш жараёнида аёллар мияси эркакларникига қараганда кўпроқ ишлайди.

Эркаклар миясида кул (бўз) рангли модда 6,5 марта, аёллар миясида эса оқ рангли модда 10 марта кўпроқ бўлади. Шу боис, эркаклар математика ва бошқа аниқ фанларни яхшироқ ўзлаштиришади. Аёллар эса асосан, тилларни ўрганиш борасида эркакларга нисбатан устунликка эгалар. Ақлий қобилиятни текширишга йўналтирилган тестларда эркаклар аёлларга нисбатан ўртача 4-5 балл кўпроқ тўплашади.

Тадқиқотлар натижасида «Аёллар нега кўп гапиришади?» деган саволга ҳам жавоб топилди. Маълум бўлишича, уларнинг бунчалик сергаплигига миядаги лаззат ва ҳузур ҳолатларини бошқариб турувчи марказнинг нисбатан фаол фаолияти сабаб экан. Шу боис, аёллар ҳар хил мавзуларда жуда кўп гапиришади, аммо баъзи бир ҳолларда кейинги гаплари олдингисига кўп ҳам мос келавермайди.

Қизлар кичик ёшлик пайтлари тез, қаттиқ ва асабга тегадиган товушларга ўғил болаларга нисбатан сезгирроқ бўлишади ва уларга кучлироқ муносабат билдиришади.

20 сония вақт мобайнида қаттиқ қучоқлаб турилганда, аёл организмидаги махсус тўқималар мияга кўп миқдорда окситоцин моддаси чиқаради. Айнан ана шу модда таъсирида бош мияда кечадиган кимёвий реакциялар боис, аёлда ўзини қучоқлаган одамга ишонч пайдо бўлади.

Сўзлашиш баробарида ҳам уларнинг ўртасида тафовут катта: эркаклар бир кунда ўртача 7000 та, аёллар эса 20 мингта сўз ишлатишар экан.

• АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!! •

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
«ЖУФТИ ҲАЛОЛИМ» Каналига уланиш учун линкни босинг

https://t.me/+xphKkP7705M5NjAy
6.2K views16:00
Ochish/sharhlash