Get Mystery Box with random crypto!

#йўл_бўлсин. Янги асар: ЙЎЛ БЎЛСИН... Муаллиф: Азизахон И | 🌙 JUFTI HALOLIM 🌙

#йўл_бўлсин.

Янги асар:

ЙЎЛ БЎЛСИН...

Муаллиф: Азизахон Исмоилова.

14-қисм.



Тутзор четида турибман. Мамашариф ака ғайрат билан поя ўряпти. Гоҳ ҳиргойи қилади, гоҳ завқ-шавқ билан ўроқ чарҳлайди. Гоҳ олисларга кўз ташлаб, пешонасидаги маржон-маржон терларни сидиради.

“Вафодорим!” дедим, охир дамимда бевафо бўлди...
Билолмайман не айб кўрдики, ул мендин жудо бўлди....

Кўзимни кавлаган халқларға боруб ул ошино бўлди...
Бошимға хонавайронлиғ тушуб қаддим-ай, дуто бўлди...

Мени—рўзи сиёҳни кўргали ул рўшно келсун!

Ўзини билмаганлар айтадурлар: “Ўзга ёр ахтар,
Кўнгулни бевафоға бермагил, бир ғамгусор ахтар,

Агарчи дилрабони топмасанг, дигар диёр ахтар,
Кўнглунгни муддаосин билгудек дилафгор ахтар”.

Мен айтурман: “Кўзимни ўйса ўйсун, ошино келсун!”

(Сувора, Машраб)


ДАВОМИ БУ ЕРДА