Ўзбекнинг қизиқ гапларига, қизиқ саволлар 1. Ҳозир пул топиш | .
Ўзбекнинг қизиқ гапларига, қизиқ саволлар
1. Ҳозир пул топиш осон бўлмаяпти..
- Авваллари осонмиди?
2. Ҳозир тўй қилиш, қиз чиқариш осонмас..
- Кимдир сенга 500 кишилик тўй қил деяптими?
3. Бизни совет пайтларида ҳозиргидек шароит йўқ эди. Шу сабабли, динга қизиқмаймиз. *
- Шайх Ҳазратлари қайси тузумда яшаб, олим бўлганлар?
4. Вақт жуда тез ўтяпти..
- Қайси замонда вақт секин ўтган?
5. Аёлларимиз борган сари бузилиб кетяпти..
- Эркакларчи?
6. Ҳозирги ёшларнинг тарбияси бузилиб кетяпти..
- Катталар бино қуриш ва тўйларда исроф қилиш бўйича Осиё чемпионатида беллашиш билан овора бўлиб, тарбияга эътибор қаратмананидан кейин, қандай қилиб тарбияси бузилмасин?
*Ўзим ҳам шу гапни айтган бўлар эдим
Давоми сиздан