2023-05-06 09:17:03
БЕШ РАББОНИЙ МАРТАБА
1. Шафоат.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
“Қуръон ўқинглар! Зеро, у қиёмат куни соҳибларига шафоатчи бўлиб келади” (Имом
Муслим ривояти).
2. Рифъат.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Қиёмат куни Қуръон соҳибига: “Ўқи ва кўтарил, дунёда қандай ўқиган бўлсанг, шундай ўқи. Охирги оятни ўқиган жойинг (жаннатдаги)
манзилинг бўлади”, деб айтилади» (Имом Абу Довуднинг “Сунан”идан).
3. Суҳбат.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
“Қуръонни моҳирона тиловат қиладиган қори элчи, ёзувчи, ўта яхши фаришталар билан (бир мақомда)
дир” (Имом Бухорий ривояти).
4. Хайриёт.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
“Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганган ва уни ўргатган кишидир” (Имом Бухорий ривояти).
5. Аҳлиëт.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Инсонлар орасида Аллоҳнинг хос бандалари бор”, дедилар. “Улар кимлар?” деб сўрашди. У зот: “Қуръон аҳли - Аллоҳнинг аҳли ва хос бандаларидир”, дедилар (Имом ибн Можа ривояти).
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Линкни босиб каналга обуна бўлинг!
https://t.me/+szXm9_n6mqs3ZTIy
https://t.me/+szXm9_n6mqs3ZTIy
4.4K views06:17