Get Mystery Box with random crypto!

Hadis va Duolar

Telegram kanalining logotibi hadis_va_duo — Hadis va Duolar H
Telegram kanalining logotibi hadis_va_duo — Hadis va Duolar
Kanal manzili: @hadis_va_duo
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 14
Kanalning ta’rifi

بِسْـــــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــــيم
Ушбу каналда Пайғамбаримиз(с.а.в.) муборак ҳадиси-шарифлари ҳамда Қуръоний ва зарурий дуоларни биргаликда Ўрганамиз.

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2020-06-21 04:00:03 Кимнинг ҳузурида зикр килинсам-у, менга саловат айтмаса, у бахилдир.

Аҳмад ривояти.

Манба:Саййид Аҳмад Ҳошимийнинг 2002 Ҳадис китобидан.
#ҳадис
@hadis_va_duo
82 views01:00
Ochish/sharhlash
2020-06-20 22:00:10 Эй инсонлар! Сизлар бездирувчисизлар. Қайси бирингиз одамларга намоз ўқиб берса, енгил қилиб ўқисин.Чунки уларнинг ичида бемор, заиф, кекса ёшли ва ҳожатманд бордир.

Бухорий ривояти.

Манба: Саййид Аҳмад Ҳошимийнинг 2002 Ҳадис китобидан.

#ҳадис
@hadis_va_duo
82 views19:00
Ochish/sharhlash
2020-06-20 10:00:08 Ризқ ва эҳтиёжларингизни талаб қилишни эрталабдан бажаринглар, чунки тонгда баракот ва муваффақият бордир.

Ҳазрат Ойша (розияллоҳу анҳо)дан. Ибн Адий ривояти.

Манба:Саййид Аҳмад Ҳошимийнинг 2002 Ҳадис китобидан.

#ҳадис
@hadis_va_duo
84 views07:00
Ochish/sharhlash
2020-06-20 04:00:03 Намозга Тегишли Дуолар (5)

Намозда Қироатдан Аввал Шайтоннинг Ёмонлигидан паноҳ тилаш билиттифоқ суннатдир. Аллоҳ таоло шунга
буюради:

فإذا قرأت القرآن فاستعذ بالله من الشيطان الرجيم

Фаиза қоро тал Қуръа'на фастаъиз билла'ҳи минашшайтонир рожим.


Қачонки, Қуръон ўқисангиз, албатта, қувғин этилган шайтон (васвасаси)дан Аллоҳ паноҳ беришини сўрангиз! (Наҳл сураси, 98-оят.)

Бунда «Аъузу биллаҳи минашшайтонир рожим» ёки «Аъузу биллаҳис самиъил алим минаш шайтонир рожим»ни ўқиш мумкин.

(Намоздан ташқарида бирор оятни ўқишдан аввал «Астаъизу биллаҳ» жумласи билан кифояланиш ҳам мумкин.)

Пайғамбаримиз (с.а.в.)дан қуйидаги ҳадислар ривоят қилинган. Расулуллоҳ (с.а.в.) намозда қироат бошлашдан аввал:

اعوذ بالله من الشيطان الرجيم من نفخه و نفثه وهمزه

Аъузу билла'ҳи минаш шайтонир рожим мин нафхиди, ва нафсиҳи, ва ҳамзиҳи.


Кувилган шайтоннинг кибридан, сеҳридан ва васвасасидан Аллоҳ паноҳ беришини сўрайман.

Яна бир ривоятда:

اعوذ بالله السميع العليم من الشيطان الرجيم من همزه ونفخه ونفثه

шайтонир Аъузу билла ҳис самиъил алими минаш рожим мин ҳамзиҳи ва нафхиҳи ва нафсиҳи.


Қувилган шайтоннинг васвасасидан, кибридан ва сеҳридан Аллоҳ паноҳ беришини сўрайман, дедилар (Абу Довуд, Термизий, Насаий, Ибн Можа ва Байҳақий ривоятлари).

Қироатдан аввал шайтондан паноҳ тилаш, яъни «Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм» намознинг биринчи ракатида ўқилади. Кейинги ракатларда ўқилмайди.


Биринчи ракатда ҳам унутиб ёки эсдан чиқиб ёки қасддан ўқимаса ҳам, намоз бузилмайди, саждаи саҳв қилинмайди (Имом Нававий. Ал-Азкор. 45-бет).

Намозда Фотиҳа сурасини ўқиш вожибдир (“вожиб” сўзи икки маънода тушунилади. Имом Шофиъий мазҳабида вожиб – фарздир. Имом Абу Ҳанифа мазҳабларида вожиб - фарз эмас, балки ундан кейинги дара- жададир).

Имом Абу Ҳанифа Қуръон оятига асосланган ҳолда, «Омин!»ни махфий равишда ичида айтишни буюрганлар. Аллоҳ шундай дейди:

أغوارم تضعا في إنه لا يحب المعيب

Удъy' роббакум тазарруъан ва хуфяҳ, иннаҳу ла юҳиббул муътадин.


«Раббингизга зорланиб ва хуфёна(овозсиз) дуо килингиз! Зеро, У ҳаддан ошувчиларни ёқтирмайди» (Аъроф сураси, 55-оят).
89 viewsedited  01:00
Ochish/sharhlash
2020-06-19 04:00:31 Албатта, қасам молнинг бозорини чаққон қилиб, касбингизни ҳалокатга элтади.

Икки шайҳ ривояти.

#ҳадис
@hadis_va_duo
79 viewsedited  01:00
Ochish/sharhlash
2020-06-18 10:00:10 Албатта, жаннатда бир эшик бор. У "Зуҳо" деб номланади. Қиёмат куни бўлганда, бир жарчи нидо қилиб: "Зуҳо намозини дойим ўкувчилар қани? Бу сизларнинг эшигингиздир. Унга Аллоҳнинг раҳмати ила киринглар", дейди.

Абу Ҳурайра(розияллоҳу анҳу)дан Табароний ривояти.

Манба:Саййид Аҳмад Ҳошимийнинг 2002 Ҳадис китобидан.

#ҳадис
@hadis_va_duo
80 views07:00
Ochish/sharhlash
2020-06-17 16:00:16 Албатта, умматим қиёмат куни таҳоратнинг қолдирган изи (асорати) сабабли «оқ қашқалилар»деб чақирилади. Бас, кимки ўша оқ қашқани узун қилишни хоҳласа, уни бажараверсин, яъни таҳоратда аъзоларининг юқори қисмигача сув етказаверсин.

Абу Ҳурайра
(розияллоҳу анҳу)дан. Бухорий ва Муслим ривояти.

Манба:Саййид Аҳмад Ҳошимийнинг 2002 Ҳадис китобидан.

#ҳадис
@hadis_va_duo
78 views13:00
Ochish/sharhlash
2020-06-17 10:01:01 Аммо фарз намозларида Имом Аъзам (р.а.) жамоатнинг риоясини қилган ҳолда куйидаги дуо - «Сано»ни афзал билганлар:

سبحانك ال لهم وبحمدك وتبارك اسمك وتعالي جدك ولا اله غيرك

Субҳа'накаллоҳумма вабиҳамдика ватабарокасмука ватаҳаъ ла жаддука вала илаҳа ғойрук

Аллоҳим, Сенга тасбеҳ айтаман. Сенга ҳамд айтаман,
исминг муборакдир, қудратинг олийдир, Сендан ўзга илоҳ йўқдир.

Ойша (р.а.) айтадилар: «Пайғамбаримиз(с.а.в.)нинг одати шарифлари, агар намозга киришсалар қўл боғлагандан кейин қироатдан аввал ушбу санони ўқирдилар.

(Ушбу ҳадисни Термизий, Абу Довуд, Можа, Насаий, Байҳақийлар Ойша (р.а.), Ибн Масъуд, Анас ибн Молик ва Умар ибн Хаттоб (р.а.)лардан ривоят қилганлар).

#duo
@hadis_va_duo
71 views07:01
Ochish/sharhlash
2020-06-17 10:00:14 Намозга Тегишли Дуолар (5)

НАМОЗГА ҚУЛОҚ ҚОҚИЛГАНДАН
СЎНГ ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Намозга қулоқ қоқилгандан (намозга қулоқ қоқиш
арабча «такбиратул эхром», «такбирул ифтитох»
«такбири тахрима» дейилади. Унинг маъноси-Намозга киришиб, бутун эътиборни Аллохга қаратиш ва дунё ишлари-ю ташвишларини харом килишдир) ва қўл боғлангандан сўнг ўқиладиган дуолар ҳакида
Пайғамбаримиз (с.а.в.)дан жуда куп ҳадислар ривоят
килинган. Барча ҳадисларда келтирилган дуолар йиғиндиси куйидагичадир:

ال له أكبر كبيرا والحمد ل له كثيرا و سبحان الله بكرة واصيلا وجھهت وجهي للذي فطر السماوات والأرض حنيفا مسلما وما انا من المشركين. ان صلاتي و نسكي و محياي و مماتي ل له رب العالمين لا شريك له و بذلك أمرت و انا من المسلمين. اللهم انت الملك لا اله الا انت ربي و انا عبدك ظلمت نفسي بالمخالفة و اعترفت بذنبي فاغفر لي ذنـــوني جميعا فانه لا يغفر الذنوب الا انت واهدني لا حسن الاخلاق لا يهدي لاحسنها الا انت واصرف عني ســيئها لايصرف سيئها الا انت لبيك و سعديك والخير كله في يديك والشر ليس اليك أنا بك واليك تباركت وتعاليت استغفرك واتوب اليك. اللهم باعد بيني و بين
خضاياي كما بأ عدت بــين المشرق والمغرب. المهم نقني
الثوب من الدنس. ال له أغساني
من خطاياي بالثلج والماء والبرد.

Аллоху акбар кабийро валхамду лилла'хи касийро ва субҳа'наллоҳи букротан ва асийла'. Важжахту важҳий лиллазий фатороссамава'ти вал арзо Вайфан муслиман вама ана минал мушрикийн.
ина сола тий ва нусукий ва махя'я ва мама'тий лилла'ҳи роббил а'ламийна ла' шарийка лах, Ва биза'лика умирту ва ана минал муслимийн. Аллохумма антал малику ла' ила'ха илла' анта роббий ва ана абдука золамту нафсий ваътарофту бизанбий фағфирлий зуну'бий жамийъан. Фаиниаху' ла' ягфируззуну'ба илла' анта, вахдиний лиаҳсанил ахла'қи. Ла' яхдий лиахсаниҳа илла' анта васриф анний саййиаҳа' , ла' ясрифу саййиаха' илла анта лаббайка ва саъдайка вал хойру куллуху фий ядайка вашшарру лайса илайка ана бика ва илайка таба'рокта ва таъа'лайта астагфирука ва ату'бу илайка. Аллохумма ба'ъид байний ва байна
хотоя'я кама' ба'ъадта байнал машриқи вал магриб. Аллохумма накқиний мин хотоя'я кама' юнаккос савбу минад данаси.Аллохуммағсилний мин хотоя'я биссалжи валма'и валбард.


Аллоҳ жуда буюкдир, Аллоҳга кўп ҳамд-сано бўлсин, эртаю кеч Аллоҳни поклайман. Осмонлар ва ерни яратувчиси бўлган Аллоҳга ихлосли мусулмон холимда юзимни бурдим ва мен мушриклардан эмасман. Албатта, намозим, ибодатим, ҳаётим ва мамотим Аллоҳ учунки, У оламлар Роббисидир ва Унинг шериги йӱқдир. Мен шунга буюрилганман ва мусулмонларданман. Аллоҳим, Сен подшоҳсан, Сендан ўзга илоҳ йук, Сен
Роббимсан ва мен Сенинг қулингман, ўз нафсимга
зулм қилдим ва айбимни эътироф этаман, ҳамма гуноҳимни мағфират қилгин. Чунки гуноҳларни Сендан ўзга зот мағфират қилмайди. Мени энг яхши хулкларга ҳидоят килгин, чунки яхши хулқларга Сендан ўзга ҳеч ким ҳидоят этолмайди. Мендан ёмон хулқларни четлаштиргин, чунки уларни Сенда ўзга зот четлаштиролмайди. Сенинг даъватингга ва хизматингга тайёрман, яхшиликларнинг барчаси Сенинг қўлингдадир, ёмонликлар билан Сенга
эришиб булмайди. Мен Сенга мухтожман ва Сенга мурожат киламан, Сен баракот ва олий мақомлар Эгасисан. Сендан магфират сўрайман ва Сенга тавба қиламан.
Аллоҳим, мен билан гуноҳларим орасини машриқ
билан мағриб орасича узоқ қилгин. Аллоҳим, кийимни
кирдан тозаланганидек, мени гуноҳларимдан тозалагин. Аллохим, гуноҳларимни қор билан, сув билан ва муз билан ювгин.

Намоз ўкувчи киши агар бемалол вактларда нафлни ихтиёр этган бўлса, хусусан, узок кечаларда таҳажжуд ўқимокчи бўлса, намозга такбири таҳрим билан киришиб, кўлини боғлагандан сўнг сано ўрнига юқоридаги дуолар мажмуини ўқиб, кейин қиpоат бошласа, у мустаҳаб амални бажарган ва унинг ибодати ва дуоси, иншааллоҳ, кабул булади.

Давоми...
71 views07:00
Ochish/sharhlash
2020-06-17 04:00:03 Албатта, маййит ўз аҳлининг йиғиси сабабли азобланади.

Бухорий ривояти

Манба: Саййид Аҳмад Ҳошимийнинг 2002 Ҳадис китобидан.
#ҳадис
@hadis_va_duo
69 views01:00
Ochish/sharhlash