Get Mystery Box with random crypto!

Hadis va Duolar

Telegram kanalining logotibi hadis_va_duo — Hadis va Duolar H
Telegram kanalining logotibi hadis_va_duo — Hadis va Duolar
Kanal manzili: @hadis_va_duo
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 14
Kanalning ta’rifi

بِسْـــــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــــيم
Ушбу каналда Пайғамбаримиз(с.а.в.) муборак ҳадиси-шарифлари ҳамда Қуръоний ва зарурий дуоларни биргаликда Ўрганамиз.

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar

2021-01-05 02:54:00 Абу Умар ва Шайбоний разияллоҳу анҳумо ривоят қиладилар: “Абдуллоҳ разияллоҳу анҳу Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламдан:

«Бандаларнинг қайси амали Аллоҳ таолога хуш келади?» -деб сўради. Жаноб Расулуллоҳ:

«Ўз вақтида ўқилган намоз», - дедилар.

Абдуллоҳ: «Ундан кейинчи?» - деди. Жаноб Расулуллоҳ:

«Ота-онага итоатли бўлишлик», - дедилар.

«Яна қайси?» - деди Абдуллоҳ.

«Аллоҳ йўлида жиҳод қилишлик», - дедилар Жаноб Расулуллоҳ.

«Буларни менга Жаноб Расулуллоҳ айтганлар, агар унга заррача қўшиб-чатиган бўлсам, Худо урсин!» - деганди Абдуллоҳ”.

Манба: Саҳиҳул Бухорий китобидан.
#ҳадис
@hadis_va_duo
33 views23:54
Ochish/sharhlash
2020-06-25 22:00:11 Дўзах шаҳватлар билан, жаннат машаққатлар ила ураб кўйилган.

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) ривояти.

Манба: Саййид Аҳмад Ҳошимийнинг 2002 Ҳадис китобидан.
#ҳадис
@hadis_va_duo
185 views19:00
Ochish/sharhlash
2020-06-25 04:00:03 Уч тоифа борки, одамлар ҳисоб қилинаётганда улар Аршнинг соясида омон ҳолатда гаплашишади.
1. Аллоҳнинг йўлида маломатчининг маломатидан
қўрқмаган киши. 2. Ҳалол бўлмаган нарсага қўлини
чўзмаган киши. 3. Аллоҳ ҳаром қилган нарсага қарамаган киши.

Асбаҳоний ривояти.

Манба:Саййид Аҳмад Ҳошимийнинг 2002 Ҳадис китобидан.
#ҳадис
@hadis_va_duo
186 viewsedited  01:00
Ochish/sharhlash
2020-06-24 22:00:19 Уч тоифа инсон киши борки, соя йўқ кунда Аллоҳ уларни Арши остидаги соя ила соялантиради. Қийинчиликда ҳам таҳорат қилишга интилиш, зулумотда масжидга юриб бориш ва очларни тўйдириш.

Жобир (розияллоҳу анҳу)дан. Асбаҳоний ривояти.

Манба:Саййид Аҳмад Ҳошимийнинг 2002 Ҳадис китобидан.
#ҳадис
@hadis_va_duo
146 viewsedited  19:00
Ochish/sharhlash
2020-06-23 22:00:13 РУКУЪДАН ТУРИЛАЁТГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Рукуъдан турилаётган вақтда

«Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ

(Аллоҳ таоло ҳам айтган бандасини эшитди)»,
дейилади. Тик туриб эса

«Роббана лакал хамд

(Раббимиз,сенга ҳамд бўлсин)», дейилади.

Абу Ҳурайра (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг одати шарифлари: "Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ", деб рукуъдан турардилар ва қиёмда: "Роббана лакал ҳамд", дердилар. Яна бир ривоятда: «Роббана ва лакал ҳамд», дейишлари айтилган (Бухорий ва Муслим).

Абу Ҳурайра(р.а.) ривоят килинган яна бир ҳадисда Жаноб Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай дедилар: «Агар имом
(рукуъдан туришда) «Самиъаллоҳу лиман хамидаҳ», деса, сизлар: "Аллоҳумма роббана ва лакал ҳамд", денглар. Чунки кимнинг сўзи фаришталарнинг сўзига мувофиқ келиб қолса, унинг аввалги қилган барча гуноҳлари мағфират этилади» (Бухорий ва Муслим).

Расулуллоҳ (с.а.в.)га хос бўлган яна бир неча дуолар ривоят этилганки, биз уларнинг ҳар бирини алоҳида ёки умумийлаштирилган ҳолда нафл намозларимизда
ўқишимиз мумкин.

Масалан, Имом Муслим ҳазрат Али(р.а.), Ибн Аббос (р.а.) ва Абу Авфо (р.а.)лардан ривоят қилган ҳадисда шундей дейилади:

«Расулуллоҳ (с.а.в.) рукуъдан бошларини кўтарганларида ушбу дуони ўқир эдилар:

سمع الله لمن حمده
ربنا لك الحمد ملء السماوات وملء
الارض و ملء ما شئت من شئ بعد

Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ Роббана' лакал ҳамду мил' ас самава'ти ва мил' ал арзи ва мил'а ма ши'та мин шай'ин баъду


«Аллоҳ ҳамд айтган бандасини эшитади. Раббимиз сенга Еру осмонлар тўла ва Ўзинг истаганча ҳамд
бўлсин!»


Имом Бухорий Руфоъа ибн Рофиъ аз-Зурқийдан
ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади: «Бир кун биз Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг орқаларида намоз ўқир эдик. Пайғамбаримиз (с.а.в.) рукуъдан «Самиъаллоҳу лиман
ҳамидаҳ», деб бош кўтардилар. Орқаларида турган бир одам:

ربنا ولك الحمد حمدا كثيرا طيبا مباركا فيه

Роббана' ва лакал ҳамду ҳамдан касийрои тоййибан муба'рокан фийҳи

«Эй Раббимиз, Сенга беҳисоб, покиза, муборак хамд бўлсин»,деди.

Намоз ўқиб бўлгандан сўнг Расулуллоҳ(с.а.в.): Ҳалиги дуони ким ўқиди?» деб сўрадилар. «Мен!» деб жавоб берди дуо ўқиган одам. Пайғамбаримиз (с.а.в.) дедилар: «Мен ўттиздан ортиқроқ фаришта:
«Бу дуони мен аввал ёзаман», деб шошилганларини кўрдим”.

#duo
@hadis_va_duo
628 views19:00
Ochish/sharhlash
2020-06-23 16:00:16 Тавозе бандада фақат юксакликни зиёда қилади.
Тавозели бўлинглар, Аллоҳ сизнинг даражангизни кўтаради. Афв эса бандада фақат азизликни орттиради. Афв этинглар, Аллоҳ сизларни азиз қилади. Садақа молни фақат кўпайтиради. Бас, садақа беринглар. Аллоҳ сизларга раҳм қилади.

Ибн Абу Дунё ривояти.

Манба:Саййид Аҳмад Ҳошимийнинг 2002 Ҳадис китобидан.
#ҳадис
@hadis_va_duo
98 views13:00
Ochish/sharhlash
2020-06-23 10:00:12 Эснаш шайтондандир. Агар сизлардан бирингиз эснайдиган бўлса, қодир бўлганича уни қайтарсин.
Сизлардан бирингиз эснаб «ҳо» деса, шайтон унинг бу
Қилган ишига кулади.

Бухорий ва Муслим ривояти.

Манба:Саййид Аҳмад Ҳошимийнинг 2002 Ҳадис китобидан.
#ҳадис
@hadis_va_duo
97 views07:00
Ochish/sharhlash
2020-06-22 16:00:15 Албатта, солиҳ кишиларга қаттиқ кунлар бўлади.Мўминга бирор фалокат етса, хоҳ у тикан кириши бўлсин ёки ундан юқориси бўлсин, ўша сабабли хатоси ўчирилиб, даражаси кўтарилади.

Ҳазрат Ойша (розияллоҳу анҳо)дан. Байҳақий ривояти.

Манба: Саййид Аҳмад Ҳошимийнинг 2002 Ҳадис китобидан.
#ҳадис
@hadis_va_duo
97 views13:00
Ochish/sharhlash
2020-06-22 10:00:10 Бир киши йўлда кетаётганида, уни қаттиқ чанқоқлик тутди. У бир қудуқни топиб, унга тушди-да сувдан ичди. Кейин чиқса, олдида бир ит чанқаганидан тилини чиқариб тупроқ намини ялаб турарди. Шунда у ўзига: «Мен чанқаганим каби, бу итни ҳам чанқоқ тутган», деди-да, қудуққа тушиб, сувга тўлдирган маҳсисини оғзида тишлаганича кўтарилиб, итни суғорди. Аллоҳ унинг бу қилган ишидан рози бўлиб, гуноҳини кечирди.

Расулуллоҳдан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бу ҳақда сўралганида у зот: «Жигари нам бўлган ҳар бир тирик
(махлуққа яхшилик қилишда) ажр бор», дедилар.

Муслим ривояти.

Манба: Саййид Аҳмад Ҳошимийнинг 2002 Ҳадис китобидан.

#ҳадис
@hadis_va_duo
97 views07:00
Ochish/sharhlash
2020-06-22 04:00:02 РУКУЪДА ЎҚИЛАДИГАН ДУОЛАР

Уқба ибн Омир (р.а.) ривоят қилган хадисда шундай
дейилади: «Қачонки,

فسبح باسم ربك العظيم

Фасаббиҳ бисми роббикал азим


«Улуғ Раббингизнинг исми билан тасбеҳ айтинг!» (Ал-Ҳоққа, 52) ояти каримаси нозил бўлганда
Пайғамбаримиз (с.а.в.) бизларга: «Шу оятни рукуъларингизда айтинглар», деб буюрдилар» (Аҳмад, Абу Довуд)

Ҳузайфа (р.а.) айтадилар: «Мен Расулуллоҳ (с.а.в.) билан бирга намоз ўқидим. Расулуллоҳ (с.а.в.) рукуъда:
«Субҳа'на роббиял азим», дердилар» (Муслим).

Пайғамбаримиз (с.а.в.)дан рукуъда бошқа дуолар ўқиганлари ҳам ривоят этилган. Масалан, Ойша (р.а.) айтадилар: «Пайғамбаримиз (с.а.в.) рукуъга ва саждага борганларида:

سبحانك اللهم ربنا وبحمدك اللهم اغفر لي

«Субҳа накаллоҳумма Роббана ва биҳамдика, Аллоҳумағфир лий»


“Аллоҳим, Сенга тасбеҳ айтаман, эй Раббим, Сенга ҳамд айтаман, Аллоҳим, мени мағфират эт!” дердилар.

Ҳазрат Али (р.а.) айтадилар: «Пайғамбаримиз (с.а.в.)
рукуъга борганларида:

اللهم لك ركعت و بك آمنت و لك اسلمت خشع لك سمعي وبصري ومخي و عظمي وعصبي

Аллоҳумма лака ракаъту ва бика а'манту ва лака
асламту, хошаъа лака самъий ва басорий ва муххий
ва азмий ва асобий


«Аллоҳим, Сенга эгилдим, Сенга имон келтирдим, Сенга итоат қилдим, Сенга қулоғим, кўзим, илигим, суягим ва асабим бўйинсунди», деб дуо ўқирдилар (Муслим).

Авф ибн Молик (р.а.) айтадилар: «Мен Расулуллоҳ (с.а.в.) билан намозга турдим. Биринчи ракатга Бақара сурасини ўқидилар. Раҳмат ояти келса, тўхтаб Аллоҳдан раҳмат сўрардилар. Азоб ояти келса, тўхтаб Аллоҳдан паноҳ сўрардилар. Рукуъга ва саждага
борганларида эса:

سبحان ذي الجبروت والملكوت والكبرياء والعظمة

Субҳа на зил жабару ти вал малаку ти вал кибрия и вал азомаҳ


«Еру осмон, улуғлик ва буюклик эгасига тасбеҳ айтаман», дердилар (Абу Довуд, Насаий, Термизий).

Имом Муслим Ибн Умар (р.а.)дан келтирган ривоятда жаноб Расулуллоҳ (с.а.в.) дедилар:
«Намознинг рукуъсида Парвардигорни улуғланглар!»

Ушбу ҳадиснинг мазмунига қараганда, рукуъда Аллоҳни улуғлаш лозим бўлади. Келтирилган тасбеҳларнинг қайси бири айтилса ҳам, жоиз. Бироқ одатга мувофиқ фарз намозларда «Субҳана роббиял азим», нафл
намозларида эса хоҳлаган тасбеҳ ўқилса, ихтилофдан холи бўлади ва барча ҳадислар мазмунига амал қилинган бўлади.
92 views01:00
Ochish/sharhlash